21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 04:45
Жамият 👁 447

Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган саноат ходими Бахрам Жуманиязов II даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган саноат ходими Бахрам Жуманиязов II даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки. Маҳаллалар равнақи мамлакатимиз тараққиёти, ёруғ келажагимизнинг мустаҳкам кафолати, пойдеворидир.

Шу маънода Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ташкил этилиши ва ушбу вазирлик томонидан маҳалла инситутини янада ривожлантириш, кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш, уларга алоҳида ҳурмат ва эътибор кўрсатиш борасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилаётгани айни ҳақиқатдир.

Амударё туманида ҳам кексаларга бўлган эътибор масъул ташкилотларнинг доимо диққат марказида бўлиб келган.

11 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Турсунбой Абдужабборов, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи маслаҳатчиси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Баҳадир Балтабаевлар Ойбек маҳалласида истиқомат қилувчи якка-ю ёлғиз, ижтимой ҳимояга муҳтож аёл Марям Раҳимованинг хонадонида бўлдилар.

Ташриф давомида Турсунбой Абдужабборов онахон билан дилдан суҳбат қуриб, унга соғлиғини тиклаши учун “Нуроний” жамғармаси ҳисобидан пул маблағини топширди.

 

Шундан сўнг масъуллар туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, туман Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши раиси ўринбосари Бекман Алламберганов ҳамроҳлигида туманнинг Дурунки маҳалласида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси, мутахассислиги бўйича кўплаб шогирдлар тарбиялаб чиқарган, жамоат ишларида доимо фаол бўлиб, бугунги кунда ҳам фахрий жамоатчи сифатида ёшларга ўрнак бўлиб келаётган отахон Бахрам Жуманиязовнинг хонадонига ташриф буюрдилар.

Маъулумки, Президентимизнинг “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарорига кўра турли соҳаларда кўп йиллар ҳалол ва самарали меҳнат қилган нафақадаги фахрийлар муносиб тақдирланяпти.

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Васийлик Кенгашининг 2022 йил 6 май кунги қарори билан амударёлик 3 нафар нуронийлар, жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳаси фахрийси Қосим Наметов ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Гулмирза Нурматовлар I даражали, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган саноат ходими Бахрам Жуманиязов II даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган эди.

Шу куни Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Турсунбой Абдужаббаров Бахром Жуманиёзовнинг кўп йиллик самарали меҳнатларини эътироф этиб, II даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини тантанали тарзда топширди. Шунингдек, меҳнат фахрийсига бир марталик пул мукофоти ва туман ҳокими Султонбой Йўлдошев томонидан эсдалик совғалари ҳам топширилди.

Айтиш керакки, жамиятимиз файзи бўлган нуроний ва кексаларимизга муносиб эътибор кўрсатиш бўйича янгича ёндашув кўзланган натижани бериб, “инсон қадри учун” ғоясини тўла рўёбга чиқаришда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётир.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026