24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 12:06
Жамият 👁 307

Амударёлик ҳожи отахон ва онахонлар иштирокида учрашув ўтказилди

Амударёлик ҳожи отахон ва онахонлар иштирокида учрашув ўтказилди

8 август куни Амударё тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими биносида ҳожи ота ва ҳожи оналар, масжид имом-хатиблари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Нурулла Жамалов, туман бўлими мутахассиси Музаффар Шеримбетов, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қўвватлаш бўлими бошлиғи Ғуломжон Дуйсенбаев, туман бош имом-хатиби Абдураҳмон Матсапаевлар ҳамда ҳаж зиёратини адо қилиб келган ҳожи отахон ва онахонлар иштирок этишди.

Ҳаж − мусулмоннинг иродасини, ихлосини, тақвосини, иймонини имтиҳон қилувчи масъулиятли ва машаққатли ибодатдир. Ҳаж − Аллоҳнинг розилигини топиш, Ундан гуноҳлар мағфиратини сўрашнинг энг қулай имкониятидир. У тавба-тазаррунинг, покланишнинг, Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ва Унинг жаннатига эришишнинг воситасидир.

Яқинда 25 нафар амударёлик ҳожи ота ва ҳожи оналар дунёдаги миллионлаб диндошларимиз қатори табаррук юртга бориб, зиммаларидаги Аллоҳнинг фарзини бажариб қайтишди.

Учрашувда туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қўвватлаш бўлими бошлиғи Ғуломжон Дуйсенбаев ҳожиларни ўз зиммаридаги муборак фарзни адо этиб, арконларни тўлиқ бажариб қайтганликлари билан самимий табриклади.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Нурулла Жамалов барча ҳожиларга зиёратлари қабул бўлишини, бундан 6 минг йил аввал Аллоҳ таолонинг амрига кўра “пайғамбарлар отаси” Иброҳим алайҳиссалом ва унинг ўғли Исмоил алайҳиссалом бино қилган Каъбани 7 бора айланиб тавоф қилиш бахтига муяссар бўлиб қайтганликлари билан муборакбод этди.

Учрашув давомида сўзга чиққанлар, муқаддас сафар давомида гуноҳларининг мағфират қилинишини, юртимизга, халқимизга равнақ ва омонлик тилаб дуои хайрлар қилишганини айтиб ўтишди.

Шунингдек, учрашув давомида ҳожиларга маҳаллалардаги тарбияси оғир ёшлар билан ишлашиш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ҳамда ҳар бир ҳожини бир маҳаллага бириктириш бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Дарҳақиқат, оилавий ажримларнинг олдини олишда, ёшларнинг бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб, ҳар хил ёт мафкураларга алданиб қолмасликларида ҳожи ота ва ҳожи оналар томонидан маҳаллаларда олиб бориладиган тушунтириш-тарғибот ишлари катта аҳамиятга эга.

Улар ўзларининг бой ҳаётий тажрибалари, ўгит-насиҳатлари, ҳамда муқаддас ҳадислардан мисоллар келтириб, ёшларга маънавият ва маърифат улашадилар.

Қолаверса, шиддат билан ривожланиб бораётган ахборот асрида ёшларнинг дин мазмун-моҳиятини яхши тушунмай, турли ақидапарастларга алданиб қолмасликларида ҳам ҳожи ота ва оналар томонидан бериладиган диний билимлар муҳим аҳамият касб этади.

Учрашув якунида ҳожилар, имом-хатиблар, маҳаллалардаги нуронийларнинг ҳамкорликда иш олиб бориб, ёшлар тарбияси билан шуғулланишлари ҳамда оилалардаги муҳитни соғломлаштириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026