16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 04:39
Жамият 👁 244

ЮРИДИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙМОҚДА

ЮРИДИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙМОҚДА

Мамлакатимизда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш ҳамда уларга сифатли ва профессионал юридик хизмат кўрсатишга қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 март кунги “Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Амударё туманида ўқув-амалий семинарлар ўтказилмоқда.

Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари иштирокида ўтказилаётган семинарларда “e-huquqshunos” электрон тизимида ишлаш, юридик тусдаги ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўлиқ тушунтирилмоқда. Шунингдек, тизим орқали ҳужжат алмашиш тартиби ва тизимнинг афзалликлари ҳамда яратилган қулайликлар тўғрисида тизимдан фойдаланувчиларга кенг турда маълумотлар берилмоқда.

Туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари томонидан ташкил қилинган навбатдаги семинарда Халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактаблари директорлари ва мактаб иш юритувчи менеджерлари ҳамда туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари, маъсул ходимлари иштирок этишди.

Фаолият кўлами кенгаяётган туман Адлия бўлимининг Юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимларига бу ўзгаришлар янада улкан масъулият юклайди. Марказ ходимлари янгидан қамровга олинаётган корхона, ташкилотлар, муассасаларда бу борада тушунтиришлар олиб бориш мақсадида турли тадбирлар ўтказмоқдалар.

Яқинда туман Мактабгача таълим бўлимида ҳам шундай тадбирлардан бири бўлиб ўтди. Республикамиз Президентининг юқорида қайд этилган қарори ва ундан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида марказ ходими Мансур Матюсупов маъруза қилди. Бўлим ходимлари, давлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этган ушбу тадбирда янги тартиб-қоидалар тушунтирилди ва қатнашчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.

Ўқув-амалий семинар жараёнида иштирокчиларга “e-huquqshunos” электрон тизимида ишлаш жараёни амалиётда кўрсатиб берилди.

Тумандаги Давлат хизматлари марказида ҳам худди шундай тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда туман Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Нилуфар Жуманиёзова марказга юридик хизмат кўрсатиш учун Президент қарорига кўра қамровга олинаётган корхона, ташкилотлар раҳбарларига ушбу қарор мазмун-моҳиятини батафсил тушунтирди, эндиликда амал қилинадиган тартиб-қоидалар ҳақида гапирди.

Шунингдек тадбирда тумандаги юридик хизмат кўрсатиладиган барча ташкилотларда мавжуд мураккаб ҳуқуқий муаммоларни юридик хизмат кўрсатиш марказлари билан ҳамкорликда коллегиял тарзда ҳал этиш имкони яратилганлиги, ташкилотларнинг мулкий ҳамда бошқа ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини ўз вақтида самарали ҳимоя қилиниши, қабул қилинаётган ҳужжатларнинг қонуний, ҳар томонлама пухта ва сифатли бўлишини таъминлаш ҳамда юридик тусдаги ҳужжатларнинг бир хиллигини таъминланиши тўғрисида ҳам тушунтиришлар олиб борилди.

Мамлакатимизда қонун хужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказишнинг янги бўғини ишга тушди. Умуман олганда, юридик хизмати мавжуд бўлмаган ташкилотларнинг фаолиятида қонунийлик ва қонун устуворлигини янада мустаҳкамлаш ҳамда қоғозбозлик ва коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш соҳасида салмоқли ўзгаришларга эришилмоқда.

Юридик хизмат кўрсатиш маркази ўз фаолиятини давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳужжат алмашинувнинг ягона электрон тизими орқали амалга ошираётгани амалиётда ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Юридик хизматнинг янги рақамлашган платформаси марказлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида ҳужжат алмашинувининг ягона электрон тизимининг изчил ва шаффоф ишлашига олиб келади.

Н.Жуманиязова, Амударё тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019