15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 10:58
Жамият 👁 185

ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ МАҲАЛЛА ЁШЛАРИ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРМОҚДА

ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ МАҲАЛЛА ЁШЛАРИ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРМОҚДА

Амударё туманининг Арнабўйи маҳалласида 774 хонадонда жами 4148 нафар фуқаро истиқомат қилади. Шулардан 30 ёшгача бўлганлар сони 2248 нафар ва 16-30 ёш тоифасидаги ёшлар сони 958 нафарни ташкил этади. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, аёллар фаоли, ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспектори маҳалладаги ҳар бир оилада бўлиб, ҳамжиҳатликда иш фаолиятларини олиб бормоқда. Ёшлардан келган ҳар қандай мурожаат, муаммо ва таклифларнинг ижобий ечимларини топиб, маҳаллада тинчлик ва тотувликни сақлаб келишмоқда.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга астойдил ҳаракат қилаётган ёшлар етакчиси билан нафақат маҳалла сардорлари, балки бошқа уюшмаган ёшлар ҳам ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишмоқда. Хусусан, маҳалла ҳудудидан ўтувчи канал устига нуроний Ҳайтимбат ота Тажиев бошчилигида Хўжакент ва Ўзбегим кўчаларини бирлаштирувчи, “Манғит Арна” канали устидан ўтувчи кўприк қурилиши ишлари олиб борилмоқда. Ёшлар етакчиси Шаҳзод Нуратдинов ташаббуси билан маҳалла сардорлари, фаол ёшлар кўприк қурилишига қўл меҳнатлари билан кўмак беришаяпти.

Ёшларнинг тадбиркорлик ғояларини қўллаб-қувватлаш мақсадида яқинда ҳунармандчиликка қизиқадиган ёшлар уста-ҳунарманд Махсуд уста Абдураҳмоновнинг уйига бориб, иш фаолияти билан яқиндан таништирилди. Ҳунармандчилик орқасидан оила боқиб келаётган Махсуд ака уларга иш фаолиятини қандай бошлагани, бугунги ишлари ҳақида сўзлаб, ҳунарли киши хор бўлмас, деб ўз маслаҳатларини берди.

Ёшларга берилаётган имтиёзлардан самарали фойдаланиш мақсадида Беҳзод Нуруллаев, Зулхумор Сапарова, Озода Жумабоева, Мавлуда Ҳайтбоева ва Фарҳод Сидабуллаевларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 3 йилга имтиёзли кредитлар ажратилишига кўмаклашилди.

Шу кунга қадар маҳаллада ҳар бир ёшнинг уйига бориб, муаммо ва таклифларини, бандлик ҳолатини, таълим маълумотини ҳамда саломатлик ҳолатларини аниқлаб чиқиб, ёшлар баланси тузиб олинди. Ёшлар баланси орқали “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар дастури” шакллантирилди ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳар бир ёшга ижтимоий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Ҳозирги кунга қадар 93 нафар ишсиз ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, уларнинг 86 нафарига узоқ муддатли ижарага ер берилди ва бандликлари таъминланди.

Жумладан, 76 нафар ёшга 10 йилга ижара асосида деҳқончилик қилишлари учун ерлар ажратилди, 5 нафарига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун имтиёзли кредитлар берилди. 2 нафарининг жамоатчилик асосида бандлиги таъминланди, яна 2 нафарининг ҳарбий сафарбарлик чақируви резерви бадали қоплаб берилди ҳамда 1 нафар ёшга ҳайдовчилик курси харажатларининг 75 фоиз қисми қоплаб берилди.

Амалга оширилаётган бунингдек саъй-ҳаракатлар натижасида маҳалла ёшларининг жамият ҳаётига дахлдорлиги мустаҳкамланиб, эртаги кун учун масъулияти ортмоқда.

Севара ИСМОИЛОВА, ҚДУ талабаси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019