16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 06:00
Жамият 👁 331

АҲОЛИГА ПОЧТА АЛОҚА ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ЯХШИЛАНМОҚДА

АҲОЛИГА ПОЧТА АЛОҚА ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ЯХШИЛАНМОҚДА

Почта-алоқаси тизими бугунги кунда мамлакат ҳудудларида хат ва почта жўнатмалари билан бир қаторда товарларни етказиб бериш, банк, молия ва давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ўз инфратузилмасига эга бўлган муҳим соҳа ҳисобланади.

«Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамияти мамлакатимизнинг почта-алоқаси миллий оператори сифатида республика миқёсида 2 мингга яқин почта-алоқаси объектига эга бўлиб, барча аҳоли пунктларини қамраб олган.

Ўзбекистон Республикаси Призидентининг «Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 14 декабрдаги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамиятининг 2021 йил 6 январдаги 6-сонли буйруғи асосида Амударё тумани Почта алоқа тармоғи томонидан кенг қўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда муассасада 26 нафар мутахассис ва техник ходимлари туман аҳолисига почта-алоқа хизматини кўрсатиб келмоқда.

Айни пайтда Амударё туман Почта алоқа тармоғига қарашли шаҳар марказида 3 та жойда ҳамда туманнинг турли овулларида, хусусан Ўрта қалъа, Куюк кўпир, Хитой, Бобур номли, Чойкўл, Тўлқин, Дўрман, Қиличбой, Назархон овулларидаги бўлимларда аҳолига почта-алоқа хизматлари кўрсатилмоқда.

Ушбу бўлимлар томонидан барча турдаги тўловлар, жумладан коммунал тўловлар, жарималар, алимент тўловлари ҳамда Давлат хизматлари маркази томонидан кўрсатилаётган 33 та хизмат тури бўйича тўловларни қабул қилиш йўлга қўйилган. Шунингдек, банк пластик карталарини тўлдириш ва пул маблағларини ечиш каби хизматлар ҳам амалга оширилмоқда.

Юқоридаги Президент Қарори ижросини таъминлаш мақсадида соҳада электрон тижорат бозоридаги фаолиятни ривожлантириш бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини онлайн сотиш ва мижозларга етказиб бериш имкониятини берувчи электрон савдо майдончаси ахборот тизимини яратиш ҳамда логистика марказларини ташкил этиш, товарларни сақлаш ва етказиб беришни ўз ичига олган хизматларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича онлайн савдо майдончаси ташкил қилинди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, яқин вақт ичида Қорақалпоғистон Республикасида учта – Қораўзак, Амударё ва Қўнғирот туманларининг Почта алоқа тармоғи бинолари замонавий кўринишда қайта реконструкция қилиниши кўзда тутилган.

Амударё туман Почта алоқа тармоғи биноси ва 7 та алоқа бўлимлари биноларини давлат-хусусий шериклик асосида замонавий кўринишда қайта қуриш бўйича давлат дастурига киритилган бўлиб, ушбу ишлар баажрилиши бўйича барча тегишли ҳужжатлар тайёрланиб, амалий-ташкилий ишлар бошлаб юборилди.

Қолаверса, мазкур 3 та туманлардаги Почта алоқаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича “Йўл харитаси”га мувофиқ туманимизнинг Қиличбой, Манғит, Зарбдор алоқа бўлимлари биноларида давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида янгидан қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, Манғит, Чойкўл, Тўлқин, Назархон, Зарбдор, Куюккўпир, Хитой, Қиличбой, Ўрта қалъа, Дўрман Почта алоқа бўлимлари биносларини таъмирлаб, замонавий кўринишга келтириш ҳам кўзда тутилган.

Ҳозирда Чойкўл ва Назархон Почта алоқа бўлимлари биноларини давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида янгидан қуриш бўйича ташаббускорларни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. Хитой, Тўлқин алоқа бўлимлари бинолари эса ҳозирги кунда туман ҳокимлиги томонидан ажратилган маблағ ҳисобига замонавий кўринишга келтирилиб, ишга туширилди.

Амударё туман Почта алоқа тармоғи томонидан 2021-2022 йиллар давомида гибрид почта хизмати ҳам йўлга қўйилиб, барча турдаги давлат органлари ва корхоналари томонидан автомат тарзда гибрид шартномаси асосида хатларни жўнатиш ишлари тезкор ва сифатли амалга оширилмоқда.

Ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида Амударё туман Почта алоқа тармоғига қарашли алоқа бўлимлари почтальонлари учун 8 та велосипед, 2та скутер ажратилиб, Почта алоқа операторлари 11 дона онлайн касса аппаратлари билан таъминланган.

Хулоса қилиб айтганда, халқимизга замон талаблари асосида почта-алоқа хизматлари кўрсатиш, электрон тижорат бозоридаги фаолиятни ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини онлайн сотиш ва мижозларга етказиб берувчи электрон савдо майдончаси ахборот тизимини яратиш ҳамда логистика марказларини ташкил этиш, товарларни сақлаш ва етказиб беришни ўз ичига олган хизматларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича онлайн савдо майдончасини ташкил этиш ҳамда халқимизга қулайликлар яратиш – Амударё туман Почта алоқа тармоғи ходимларининг бош мақсадидир.

Ш.Гаипов, Амударё туман Почта алоқа тармоғи бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019