16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 05:50
Жамият 👁 205

ҲАВАСКОР ИЖОДКОР, САМИМИЙ ДЎСТ, КАМТАРИН ИНСОН ЭДИ...

ҲАВАСКОР ИЖОДКОР, САМИМИЙ ДЎСТ,  КАМТАРИН ИНСОН ЭДИ...

Хотира! У инсон кўнглида гоҳ қувонч, гоҳ аламли изтироблар, гоҳ илиқ таассуротларни ва армонларни уйғотади. Ўша эслаган одамингизнинг қиёфаси ёдингизга келиши билан у билан боғлиқ хотиралар бирин-кетин худди кинотасмаларга жойлагандай кўз олдингиздан ўтаверади.

Ўрозбой Ўрозимбетов асли касби  бухгалтер, бир умр турли корхона-ташкилотларда ўз мутахассислиги бўйича меҳнат қилган бўлса-да, китоб, газеталар шинавандаси эди. У охирги меҳнат фаолиятини олиб борган “Толъе” хусусий фирмаси ва "Манғит матбааси" хусусий корхонаси туман   матбуоти билан битта бинода жойлашган бўлиб, бизнинг “Тараққиёт кўзгуси” газетамиз "Манғит матбааси" хусусий корхонаси томонидан чоп этилар, газетанинг ҳар янги сонини биз журналистлар каби шошиб қўлига олар, ҳадемай ўқиб тугатиб, хонамизга келиб, ўз фикрларини айтар эди.

Ўрозбой ака бозор томонларга йўли тушса, албатта, бир даста турли оммабоп, касбига доир даврий нашрлардан олиб келарди. Шунданми, уни таҳририят ходимларининг барчаси ўз дўсти, оғасидай яхши кўрар эди. Бадиий китобларни кўп ўқиганиданми, айтар сўзларини ҳам шеърий ифода этар уни ҳамма “бухгалтер шоир" дерди ҳазиллашиб.

У 1957 йилда Манғит шаҳрида туғилиб, Ломоносов номли (ҳозирги 16-сонли) мактабни тугатгач, Тошкент шаҳридаги собиқ Халқ хўжалиги институтига (ҳозирги Иқтисодиёт университети) ўқишга кириб, олий маълумотли иқтисодчи бўлиб етишди. Узоқ йиллар Қорақалпоғистон статистика бошқармасида, Жумуртов нефтебазасида, Манғит ип-йигирув-тўқув фабрикасида, туман ветеринария станциясида, қурилиш ва савдо ташкилотларида бенуқсон ишлади. У умр бўйи ўрганган илмларини, йиққан китобларини дунё бойликларидан устун қўйди.

Ўрозбой ака оғир хасталикка чалиниб, жони омонат бўлиб  юрган вақтларида, умр ҳамдамидан айрилган изтиробли дамларида,  ҳаётнинг бошқа синовларига дуч келганида ҳам ҳеч нолимади, ўзини иш билан овутди, турли корхона-ташкилотларда бухгалтерликда иш фаолиятини бошлаганларга ўз касбини эринмай, беминнат ўргатди, ўзидан яхши хотиралар қолдирди. Самимий дўст, ажойиб ҳаваскор ижодкор, камтарин инсон Ўрозбой Ўрозимбетовни машъум ўлим бевақт олиб кетди. Бироқ унинг хотираси қалбларда яшайверади.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019