15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 00:43
Жамият 👁 381

ЭЛИМ, ДЕГАН ЭЛ ФИДОЙИСИ

ЭЛИМ, ДЕГАН ЭЛ ФИДОЙИСИ

Ўз касбий фаолиятим давомида турфа хулқ-атворли инсонлар билан учрашиб, мулоқотда бўлганман. Улар орасида, албатта, эл-юртга, касбига, оиласига фидойилар жуда кўп. Кимдир халқ манфаати учун, кимдир оиласи, яна кимдир Ватанига жонфидо, халқ хизмати учун камарбаста. Бироқ яна бир тоифа инсонлар ҳам борки, ҳатто ўзини, ҳузур-ҳаловатини унутар даражада халқим, деб интилиб яшайди. Баъзан оч-наҳор, баъзан қиш  изғиринларида  қўл-оёқлари музлаб, саратон жазирамаларида жисм-у жони қоврилиб, халқ орасига кириб бораверади. Ўз касб фаолиятини амалга ошириш йўлидаги машаққатлардан асло чўчимайди. Агар таъбир жоиз бўлса, амударёлик бадиий сўз устаси, халқ орасида  “Қобил радио” номи билан танилган Қобил оға Шомуродов ана шундай фидойилардан.
Амударё туманининг собиқ Куйбишев номидаги, ҳозирги Тўлқин овулида туғилган Қобил Шомуродов матбуот соҳасига илк қадам қўйганида ҳали мактаб ўқувчиси эди. Ўтган асрнинг 59-60 йилларида Қипчоқ қишлоғидаги ҳудудий таянч мактаб, ҳозирги 11-сонли умумтаълим масканида  ўрта маълумот олган Қобил Шомуродов бўш вақтларини мутолаа билан ўтказар, марказий газета ва журналлар, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси “Шарқ юлдузи”, “Фан ва турмуш”, “Гулистон”, “Саодат” каби матбуот нашрлари қатори “Амударё ҳақиқати” газетасининг ҳар бир сонини мароқ билан ўқир, ўзи ҳам баъзан туман газетасига мақолалар ёзиб, почта орқали жўнатиб турарди.
Газета саҳифаларида Қобил Шомуродов имзоси билан чоп этилаётган мақолаларга алоҳида эътибор берган газетанинг етакчи журналистларидан бири Саъдулла Хўжаниёзов бўлди. Ҳеч эсидан чиқмайди, 1967 йилда қишлоқдаги ҳаммом ишламаётгани ҳақида ёзган ҳажвий шеъри газетада ёритилгач, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, ҳаммом тўла қувват билан халққа хизмат кўрсатишни бошлади. Қишлоқ аҳли эса “ҳаммомни ишлатган” Қобил Шомуродов-ни шу кундан эътиборан “мухбир бола” деб чақирадиган бўлди. Ушбу воқеа сабаб “мухбир бола” тез-тез таҳририятга келадиган, устози Саъдулла Хўжаниёзовдан журналистика сирларини ўрганиш мақсадида  унинг раҳбарлигида таҳририят қошида ташкил этилган “Гулшан” ва “Тўлқин” ижодкор ёшлар тўгараги машғулотларида иштирок этадиган бўлди. Орадан бир неча йиллар ўтиб, ўз ижодий  услубига эга, қолаверса, долзарб мавзулардаги мақолалари билан халққа анча танилиб қолган Қобил Шомуродов устози С.Хўжаниёзовнинг қўллаб-қувватлаши ва ғамхўрлиги туфайли  1978 йилдан Қорақалпоғистон радиосининг Амударё тумани бўйича махсус мухбири сифатида илк журналистлик фаолиятини бошлади.
Қобил Шомуродов радио-журналист сифатида фаолият юритган 1978-2020 йиллар унинг учун ҳақиқий касбга фидойилик йиллари бўлибгина қолмай, ижодда ўз шахсий фикри ва услубига эга журналист сифатида шаклланишида муҳим аҳамият касб этди.
Ўз малакасини ошириш, замон билан ҳамнафас қадам ташлаш мақсадида ишдан ажралмаган ҳолда НДПИнинг тарих факультетини муваффақиятли тамомлаган Қобил Шомуродов ҳаётининг мазмунига айланиб қолган матбуот соҳасига, ижодга бир умр боғланиб қолди. Умрининг 40 йилдан зиёд даврини ўзи севган халққа маънавият ва маърифат улашиш, уларни янги-янги марралар сари руҳлантириш, қалбларига жўшқин кайфият улашишдек эзгу ишга бағишлаган “мухбир бола” улғайган сари эл аро ҳурмат-эътибор қозонди. Ҳар тонг нафақат амударёликлар, балки қорақалпоқ овулларидаги ҳар бир хонадонга жарангдор овози, долзарб мавзулардаги  хабарлари, радиоочерклари билан кириб борадиган Қобил Шомуродовни халқ азбаройи ҳурмат қилганидан “Қобил радио” деб чақирадиган бўлишди.
Амударё туманининг ҳар бир қишлоғи, ҳар бир қарич ерига қадами теккан “Қобил радио”нинг ўз касбига ўта масъулиятлилиги, фидойилиги жамики журналистлар учун ибрат бўлгулик. Ҳозиргидай компьютер технологиялари ривожланмаган, овоз ёзиш ускуналари лентали кассеталардан иборат, камида 2-3 килограмм оғирликдаги магнитофонни катта сумкага жойлаб, дала-дашт кезган, эрталаб Жумуртоғдаги тоғ-кон заводидан эшиттириш тайёрласа, пешиндан сўнг ё Назархонга, ё азим Қиличбойнинг Холимбег-у Дўрман овулларига йўл олгувчи Қобил Шомуродовнинг қаҳратон қиш, ёз жазирамаси-ю, қор-ёмғир демай, зиммасидаги касбий бурчини ҳеч инжилмай бажарганларига неча бора гувоҳ бўлганмиз.
Бутун онгли ҳаётини ўз касбига садоқат ила халққа маънавият ва маърифат улашишдек эзгу ишга бағишлаган матбуот фидойиси  Қобил оға Шомуродов айни пайтда 75 ёшга тўлдилар. Қутлуғ ёшида ҳам қўлидан қаламини қўймаган отахон мухбир, меҳр-оқибатли, эл-юртга қайишган фарзандларининг ардоқли отаси, оилапарвар умр йўлдоши Ҳанифахон момонинг севимли елкадоши Қобил оға Шомуродовга:
– Асло чарчаманг, ижод қилишдан тўхтаманг, сиз севган Аму элида Сизнинг овозингиз, ўткир сўзингизни кутиб яшагувчи мухлисларингиз борлигини асло унутманг, қутлуғ 75 ёшингиз муборак бўлсин! – деймиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019