24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 13:11
Жамият 👁 180

ТУМАНДАГИ 36-СОНЛИ ВА 56-СОНЛИ МАКТАБДА КЕНГ КЎЛАМЛИ ҚУРИЛИШ-ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

ТУМАНДАГИ 36-СОНЛИ ВА 56-СОНЛИ МАКТАБДА КЕНГ КЎЛАМЛИ ҚУРИЛИШ-ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Президентимизнинг шу йил январь ойида “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Шунга кўра мамлакатимизнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини изчил ривожлантириш, қишлоқ ва маҳаллаларни янада обод қилиш, жойларда қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини шакллантириш учун 2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди ва жорий этилди.
Амударё туманида ҳам мазкур дастур бўйича кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу дастурга кўра Чордара маҳалласидаги 36-сонли мактаб биноси ҳам реконструкция қилиниб, 180 ўринга мўлжалланган қўшимча бино қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Лойиҳа баҳоси 2 млрд. 292 млн. сўмдан ортиқ бўлган қурилиш ишлари “КМК-304” масъулияти чекланган жамияти томонидан бажарилмоқда. Қурилиш ишларида ташкилотнинг 8 нафар ишчиси меҳнат қилмоқда.
Ушбу мактаб 1974 йилда фойдаланишга топширилган. Ўз даврида замонавий кўринишга эга бўлган мазкур мактаб 560 ўқувчи ўрнига мўлжалланган. Айни пайтда ушбу таълим масканида 30 та синфда 800 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Уларга 72 нафар педагог-ўқитувчилар янги педагогик технологиялар асосида таълим беришмоқда. Педагогларнинг 3 нафари олий тоифали, 9 нафари 1-тоифали, 22 нафари 2-тоифали, 38 нафари эса мутахассис, 2 нафари рус тилидан С2 даражадаги сертификатга эга ўқитувчилардир.
Ҳозирда биноси таъмирталаб ҳолатга келиб қолган мазкур мактабда таълим-тарбия ишлари яхши йўлга қўйилган бўлиб, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, унумли фойдаланишларини таъминлаш мақсадида 8 та фан, 4 та спорт, 2 та ижтимоий-маданий тўгараклар ташкил этилган. Шунингдек, ўқувчи-ёшлар футбол, баскетбол ва волейбол майдончалари ҳамда ёпиқ спорт залида спорт билан шуғулланишади.
Ёш авлод замонавий шароитларда таълим-тарбия олиши учун имконият яратиш мақсадида қурилаётган мактабнинг янги биносининг фундамент ишлари якунланган бўлиб, айни пайтда ишчилар биринчи қават ғиштини теришмоқда. Бино август ойининг охирларида фойдаланишга топширилиши мўлжалланган.


Дастур доирасидаги шу каби қурилиш-таъмирлаш ишлари Бойовул маҳалласидаги 56-сонли мактабда ҳам амалга оширилмоқда. Кўп йиллардан бери ёш авлодга таълим-тарбия берилиб келинаётган ушбу таълим маскани ҳам анча таъмирталаб бўлиб қолган ва ўқувчи ўрнини кенгайтиришга эҳтиёж сезилаётган эди. Қувватидан ортиқ ўқувчиси мавжуд бўлган мазкур мактабда имкон даражасида таълим-тарбия ишлари яхши йўлга қўйилган.
Туманда 2020-2021 йилги ўқув йилида умумтаълим мактабларини тамомлаган битирувчиларининг олий  ўқув юртларига ўқишга кириш кўрсаткичи янада ортди. Бу борада 56-сонли мактаб энг илғор таълим масканларидан бири бўлди. Ушбу ўқув йилида мактабнинг 11-синфини тамомлаган  77 нафар битирувчидан 55 нафари, яъни 71,2 фоизи ОТМга қабул қилинди. Мактабнинг технология фани йўналишидаги 11-“Б” вариатив синфининг 25 нафар битирувчиларидан барчаси, яъни 100 фоизи ОТМ талабалари бўлишган эди. Мазкур ўқув йилидаги битирувчилардан ҳам устозларнинг умиди катта.
Олий таълимга қамраб олиш кўрсаткичи бўйича энг илғор бўлган 56-сонли мактабда ҳам замонавий шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилаётган қурилиш ишлари тумандаги “Темир бетон” масъулияти чекланган жамияти томонидан бажарилмоқда. Лойиҳа баҳоси 2 млрд. 326 млн.дан ортиқ бўлган қурилиш ишлари давомида мактаб учун 180 ўринга мўлжалланган қўшимча бино ва реконструкция ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Айни пайтда қўшимча бинонинг фундамент ишлари якунланиб, бирнчи қаватда ғишт териш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳар иккала мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари янги ўқув йилини таъмирланган ва янги қурилган бинода қарши олишади. Ушбу таълим масканлари жамият ривожи, тараққиётига ҳисса қўша оладиган, юрт келажагига муносиб бўлган ёшларни тарбиялашга узоқ йиллар хизмат қилади.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026