24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 13:11
Жамият 👁 332

ҚИШЛОҚ КЎЧАЛАРИ ОБОД БЎЛМОҚДА

ҚИШЛОҚ КЎЧАЛАРИ ОБОД БЎЛМОҚДА

Юрт гўзал бўлса, унда яшаш ҳам мароқли. Юртнинг чиройига-чирой қўшадиган омиллардан бири эса бу, албатта, йўллардир. Ҳар қандай фаслда ҳам ўзининг гўзаллигини йўқотмайдиган, текис йўллар кўзимизни қувонтиради. Амударё туманида шундай йўллар кундан-кунга кўпайиб, энг чекка қишлоқларнинг кўчалари ҳам тобора ободонлашиб бормоқда.
Холимбег қишлоғи Амударё туманининг энг чекка ҳудудида, қардош Туркманистон Республикаси билан чегара қисмида жойлашган бўлиб, қишлоқ билан туман марказини боғловчи масофа 35-40 километрни ташкил қилади. Холимбегликлар туман марказига келишлари учун Холимбег ва Қиличбой ОФЙ оралиғидаги олис масофани ё  автомобилда ёки яёв босиб ўтишларига тўғри келади. Икки қишлоқни бир-бирига туташтирувчи йўл нафақат анчайин олис, шу билан бирга нотекис ҳам. Айниқса, Холимбег, Афшона ва Тўмарис номли марказий кўчалар қаровсизликдан ўнқир-чўнқир, ҳар қандай йўловчининг тинкасини қуритиб, автомобиллар қатнови учун қийинчилик туғдирарди. Амударё туман ҳокимлиги ва Холимбег ОФЙ масъуллари, қолаверса, овул фаолларининг саъй-ҳаракатлари туфайли яқинда овулнинг марказий учта кўчаси – Холимбег, Афшона, Тўмарис номли кўчаларида текислаш, тиклаш-таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган, Холимбег ОФЙнинг Холимбег, Афшона ҳамда Тўмарис номли кўчаларининг бугунги қиёфаси тамоман ўзгарган. Кўчалар кун сайин  файзли, киши диққатини тортадиган даражада чиройли қиёфа касб этмоқда. Мазкур овул ҳудудидаги марказий кўчалар сирасига кирадиган Холимбег, Тўмарис ва Афшона номли кўчаларни таъмирлаш-тиклаш ишларини Файзулла Ибрагимов раҳбарлигидаги “Аралводстрой” МЧЖ йўл қурувчи бригадаси ишчилари амалга оширмоқда.
Мазкур МЧЖ тендер ғолиби сифатида кўчаларнинг қанчалик таъмирталаб эканлигини аниқлаган ҳолда қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли олиб боришмоқда.
Овулдаги мазкур учта кўчада таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш мақсадида 264 миллион сўмлик маблағ ажратилиб, лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида “Аралводстрой” масъулияти чекланган жамияти томонидан текислаш, шағал-тош ётқизиш ва асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.
Кундан-кунга қиёфаси ўзгариб, тобора гўзаллашиб бораётган Холимбег, Афшона ва Тўмарис номли кўчаларда истиқомат қилувчи аҳоли ҳам ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларида фаол иштирок этишмоқда. Холимбег ОФЙ раиси Зарифбой Олламов раҳбарлигида кўчалар бўйларини турли хас-чўплардан, бегона ўтлардан тозалаш, дарахтларга шакл бериш, кўчалар четларидаги ариқчаларни тоза сақлаш. Гул кўчатлари экиш каби ишларни ҳамжиҳатлик билан амалга оширишмоқда.
Холимбегликлар учун овулнинг ҳар бир қарич ери азиз. Шу боис, кун сайин ободонлашиб, кўркам қиёфа касб этаётган равон кўчалар файзидан аҳоли мамнун. Зеро, аҳолининг  ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлашга қаратилган ҳар қандай эзгу иш, аввало, юрт тараққиётига қўшилган муносиб ҳиссадир.

Барно САМАНДАРОВА, газетанинг жамоатчи мухбири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026