24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 13:10
Жамият 👁 594

МАНҒИТ ШАҲРИДА ТОМОРҚАСИДА ГИЁҲВАНД МОДДА ЕТИШТИРАЁТГАН ФУҚАРО ҚЎЛГА ОЛИНДИ

МАНҒИТ ШАҲРИДА ТОМОРҚАСИДА ГИЁҲВАНД МОДДА ЕТИШТИРАЁТГАН ФУҚАРО ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Республика ҳудудида наркотик моддаларни контрабанда йўли билан олиб кириш, транзит равишда ўтказиш ҳолатларини фош қилиш ҳамда таркибида наркотик моддалар бўлган ўсимликларни аниқлаш мақсадида ҳар йили “Қорадори” кенг қамровли тадбири ўтказилиши белгиланган.

Бу борадаги Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 20 декабрдаги “Асосий ташкилий тадбирлар режаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 13 апрель куни фармойиши ишлаб чиқилди. Фармойишда мазкур йилда “Қорадори – 2022” кенг қамровли тадбирини Республика миқёсида икки босқичда ўтказиш кўрсатилган бўлиб, айни кунларда ҳудудларда биринчи босқич тадбирлари ўтказилмоқда.

 Амударё тумани ҳудудида ҳам Ички ишлар бўлимининг шахсий таркиби иштирокида шу йилнинг 1 май кунидан 30 июнгача бўлган давр оралиғида «Қорадори – 2022» кенг қамровли профилактик-тезкор тадбирининг биринчи босқичини ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган иш режага асосан бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, туман ҳудудида хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари ва бошқа ходимлар томонидан овул ва маҳаллалар ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолининг томорқалари, фермер хўжаликлари раислари иштирокида уларнинг дала майдонлари кўздан кечирилди. Кенг аҳоли қатлами ўртасида таркибида гиёҳванд моддалари бўлган ўсимликларни етиштириш ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбир давомида таркибида гиёҳванд моддаси бўлган ўсимликларни ноқонуний равишда етиштириш ҳолатларини аниқлаш ва йўқ қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ихтиёридаги учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар) ёрдамида назоратли учишлар амалга оширилди.

Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятга оид тартиб бузилганлигидан далолат берувчи маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда таркибида гиёҳвандик моддаси бўлган ўсимликлар етиштирилиши эҳтимоли бор ер участкалари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланиши, ишлаб чиқарилиши, тайёрланиши, реализация қилиниши, тақсимланиши, фойдаланилиши ва йўқ қилиниши мумкин бўлган объектлар кўздан кечирилди.

«Қорадори – 2022» тадбирининг биринчи босқичи давомида туман ҳудудига гиёҳванд воситалар кириб келишининг олдини олиш мақсадида бошқа соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорлик кучайтирилди.

Тадбир давомида туман Ички ишлар бўлимининг жиноят-қидирув бўлинмаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими тезкор ходимлари билан ҳамкорликда Манғит шаҳри ҳудудидаги маҳаллалардан бирида яшовчи фуқаро хонадонидаги томорқа ер кўздан кечирилганида, тўрт туп марихуанна гиёхвандлик моддасига ўхшаш ўткир ҳидли яшил рангли ўсимлик экиб қўйилганлиги аниқланди.

Шунингдек, ушбу фуқаронинг хонадонида мавжуд бўлган қўшимча хўжалик хоналари кўздан кечирилганида, уйининг молхонасида 3 дона 1 литрлик банкаларда ва 1 дона оқ рангли қоғозга ўраб қўйилган ўткир ҳидли, яшил рангли марихуанна гиёҳвандлик моддасига ўхшаш қуритилган ўсимликлар сақлаб қўйганлиги ҳам маълум бўлди. Томорқада ўсаётган ўсимлик ва молхонадан топилган моддалар ҳам ашёвий далил сифатида олиб кетилди.

Ушбу холат юзасидан ўтказилган экспертиза текширувларида мазкур моддалар 160,15 граммлик марихуанна гиёҳвандлик моддалари эканлиги ўз тасдиғини топди. Шунга кўра туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирги кунда ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мамлакатимизда қонун устуворлиги таъминланган. Қонунларимизни бузган ва унга амал қилмаган ҳар қандай шахс қонун олдида жавоб беришга мажбур. Ушбу фуқаро ҳам энди қилмишига яраша қонун олдида жавоб беради ва қилмишига яраша жазога тортилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026