24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 13:11
Жамият 👁 264

БЕРУНИЙ НОМЛИ МАҲАЛЛАДА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ВА ДАВРА СУҲБАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

БЕРУНИЙ НОМЛИ МАҲАЛЛАДА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ВА ДАВРА СУҲБАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Амударё туманининг Беруний номли маҳалла фуқаролар йиғини биносида “Энг намунали маҳалла фаоли” деб номланган кўргазмали семинар ва “Онажонлар ўгити” номли давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирларда туман ҳокими ўринбосари Гўзал Собурова ҳамда фуқаролар йиғини масъуллари, ҳудуд аҳолиси иштирок этдилар. Тадбир муносабати билан ташкил қилинган кўргазмада маҳаллада ҳунармандчилик, тикувчилик ва ёғочдан уй-рўзғор  буюмларини ясаш орқасидан  ўзини ўзи банд қилиб, оиласига даромад олиб келаётган ҳунар эгалари, аёл-қизларнинг меҳнат маҳсуллари намойиш этилди. Мазкур кўргазма хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши, бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

Меҳмонлар кўргазмага қўйилган уй-рўзғор буюмлари, бешик, беланчак ва ёзги кийим-кечаклар, юмшоқ ўйинчоқларни томоша қилганларидан сўнг, ҳунармандларнинг меҳнатларига муносиб баҳо беришди. Чиройли ва мустаҳкам, сифатли ишланган харидоргир маҳсулотларга талаб юқорилиги ташриф буюрувчилар томонидан эътироф этилди.

Тадбирда туман ҳокимининг оила, хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Гўзал Сабурова хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, қишлоқлардаги хотин-қизларни касб-ҳунарга, оилавий ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, оилалар маънавий-ахлоқий қадриятларини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўзлади.

Бу каби тадбирлар банд бўлмаган аёл-қизларнинг тадбиркорликни йўлга қўйиши, касб-ҳунар ўрганишга бўлган қизиқишлари ортишида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, устоз-шогирд анъаналарини йўлга қўйиш, туманда ҳунармандлар расталарини ташкил қилиш масалаларига тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, “Онажонлар ўгити”  номли давра суҳбати бошланди. Ушбу тадбир ҳам туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова, шунингдек, 40-сонли мактаб директори Санобар Хўжамуродова, Беруний номли маҳаллада яшовчи нуроний онахонлар ва ёшлар, маҳалла фаоллари иштирокида ўтказилди.

Тадбир давомидаги аёлларимизнинг оиладаги, фарзанд тарбиясидаги ролини ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, одобли қиз, иффатли келин, маърифатли аёл  қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги суҳбатлар билан қизғин, муҳокамали тарзда бўлиб ўтди.

Ундан ташқари, суҳбат давомида маҳаллада яшовчи Рима момо Ражабова “Маҳалланинг энг ибратли оила бекаси” ва “Ҳунарманд аёл” сифатида, ёшларга ибрат бўла оладиган Шукуржон Хўжамуродова “Маҳалланинг фаол аёли”, Соҳибжамол Узакбаева эса ”Ҳунарманд қиз” сифатида эътироф этилди.

”Онажонлар ўгити” деб номланган давра суҳбати давомида ёши улуғ онахонларимиз томонидан ёш оилалар бекаларига ва қизларга ўзининг хаётий тажрибасидан келиб чиқиб берилган керакли маслаҳатлари, ўгитлари  тингланди.

Қизиқарли ўтган тадбирлар маҳалла аҳлида катта таассуротлар қолдирди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026