Солиқ тўлашдан қочган “тадбиркор” жазоланди
Тадбиркорлар ўртасида солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ёки савдодан тушган нақд пулларни банкка топширмаслик каби ҳолатлар ҳамон учраб келмоқда. Шундайлардан бири Беруний туманида давлат рўйхатидан ўтган “BERUNIY BIZNES TRADING 2020” МЧЖдир.
Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасида, Беруний туманида давлат рўйхатидан ўтказилган “BERUNIY BIZNES TRADING 2020” МЧЖ раҳбари Ж.А. Давлат солиқ инспекциясига солиқ ҳисоботларини қасддан топширмасдан, 2020 йил якуни бўйича 245 млн. 49 минг сўм солиқ тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги аниқланди.
Баён этилганларга кўра, бўлим томонидан 2021 йилнинг 11 апрелида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди ва суд томонидан жазо муқаррарлиги таъминланди.
Н.Шералиев,
Департаментнинг Ҳужжатли текширишлар
бўлими бош тафтишчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶