25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 09:04
Мақолалар 👁 275

МУЗАФФАРНИНГ ИШ КУНЛАРИ

МУЗАФФАРНИНГ ИШ КУНЛАРИ

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 18-Хитой сайлов округидан депутати Музаффар Ешчанов ҳар гал сайловчилари билан учрашганида сайлов округи ҳудудида истиқомат қилувчи ҳар бир фуқаро, ҳар битта оила ва хонадон ҳаётига доир ютуқ ва муаммоларни аввалдан синчиклаб ўрганади.

М.Ешчановнинг депутат сифатидаги ўз ҳаёт шиори бор: “Якка одам ўзи муваффақият қозонолмайди, барча масалада уни рағбатлантириб турувчи куч − халқдир”. Шунинг учун ҳам у депутат бўлмасидан аввал, Тошкент Давлат аграр Университетини тугатиб, 2008 йилда “Шўр қалъа” фермер хўжалиги иш юритувчиси сифатида илк меҳнат фаолиятини бошлаган кунлариданоқ халқ ичига кириб бориш, улар билан бирга меҳнат қилиш, қувонч-у ташвишларини биргаликда баҳам кўриш орқали кундалик  иш режаларини муваффақиятли, тўсиқларсиз амалга ошириш мумкинлигини англаб етди.

Ишонч − инсон орзуларига қанот бағишлайди, дейдилар. Музаффар ҳам ана шу ишонч туйғусини ҳис этган сари ёш бўлса-да, нуфузли меҳнат жамоаларида, хусусан, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимининг ирригация-мелиорация тармоқлари ва қурилмалари бўйича етакчи мутахассиси, Намуна ММТП раиси, МЧЖ шаклидаги “Amudaryotex” хорижий корхонаси агрономи, Мелиоратив экспедициянинг Амударё мелиоратив участкаси бошлиғи вазифаларида сидқидилдан хизмат қилди. У қайси  жамоада, қай лавозимда ишлашидан қатъий назар, бир вақтнинг ўзида “Музаффар Ешчанов” фермер хўжалигига ҳам раҳбарлик қилди. Пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича “Музаффар Ешчанов” фермер хўжалигини тумандаги илғор қишлоқ хўжалик корхоналари сафига  олиб чиқди.

У округ ҳудудидаги маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари, кўча бошчилари ва нуронийлар иштирокидаги ҳар бир учрашувида Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси мазмун-моҳияти хусусида тушунчалар бериб, ушбу стратегиянинг халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш, фаровонлигини таъминлашга хизмат қилишга қаратилган бандлари бугунги ҳаётимизда яққол намоён бўлиши учун ҳар битта хонадон ва оилада амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга алоҳида аҳамият қаратади. Хусусан, кам даромадли, эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича ўз режалари асосида давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор юзасидан сайловчиларнинг фикрлари, таклифларини ўрганишдан асло чарчамайди.

М.Ешчанов  айни пайтда Намуна маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокими ёрдамчиси сифатида деярли ҳар куни халқ билан бирга. 18-Хитой сайлов округи ҳудудидаги ва Намуна маҳалласи тасарруфидаги барча кўчалар ва маҳалла гузарида амалга оширилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига бош-қош.

М.Ешчановнинг ҳам депутат, ҳам ҳоким ёрдамчиси сифатидаги фаолият кўлами  анча кенг. Ўзи туғилиб-ўсган  Намуна маҳалласи аҳли, қолаверса, 18-Хитой сайлов округи ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи сайловчилар ишончини оқлаш, халқнинг дард-у ташвишларига шерик бўлиб яшаш унинг зиммасидаги масъулиятли вазифадир. Оилада эса тартиб-интизомни хуш кўрадиган умр йўлдош ва меҳрибон ота. Рафиқаси Маъмурахон билан икки ўғил, икки қизни илмли-маърифатли қилиб вояга етказишмоқда. Обод ва чароғон оила қўрғони ҳамиша саранжом-саришта, яхшилар қадамидан файзли. Депутат ва ҳоким ёрдамчиси, намунали фермер хўжалиги раҳбари, ибратли оила соҳиби Музаффар Ешчановнинг ҳар бир иш куни халқ билан бирга, унга ишонч билдирган сайловчилар даврасида кечади. Мазмунли учрашувлар, самимий ва ошкора мулоқотларга бой бундай давралар ёш ва ташаббускор депутатга яна янги орзулар, режалар сари йўл очаверади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026