Кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди
Қурилиш тармоғи иқтисодиётнинг барча соҳалари моддий-техник базасини яратишда ҳамда аҳолининг шинам уй, ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмаси хизматлари, шунингдек, маданий хордиққа бўлган эҳтиёжларини қондиришда муҳим роль ўйнайди.
Қурилиш соҳасидаги давлат сиёсати мамлакат, минтақалар ва тармоқларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини муваффақиятли амалга оширишни таъминлаш мақсадида инновациялар, инвестициялар, меҳнат ва моддий ресурслардан самарали фойдаланиш орқали тармоқ салоҳиятини оширишга йўналтирилган.
Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021- 2025 йилларга мўлжалланган СТРАТЕГИЯСИ тасдиқланди.
Қурилиш тармоғида бошқарувнинг замонавий услубларини шакллантириш, лойиҳаларни амалга оширишда инвестициявий жозибадорликни ошириш ва инновацион ечимларни жорий этишга йўналтирилган ўзгаришларни амалга ошириш Стратегия мақсади ҳисобланади.
Стратегияда белгиланган йўналишлар, мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20-апрел кунги 200-сонли “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор билан қурилиш ва архитектура соҳасида 7 та маъмурий регламентлар тасдиқланди.
Шулардан бири Кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти бўлиб хисобланади.
Ариза берувчи Кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Маълумотнома олиш учун аризалар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъий назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари марказлари ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг сўровнома реал вақт режимида Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларига электрон шаклда юборилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари сўровнома тушган ва тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб уч иш куни мобайнида сўровномада кўрсатилган объектнинг кадастр рақами орқали Кадастр агентлигининг ахборот тизими билан интеграция қилинган Қурилиш вазирлигининг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига кириб реал вақт режимида кўчмас мулк объектининг жойлашган жойини аниқлайди.
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари бўйича объект бузилишга тушган ёки тушмаганлигини ўрганади.
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари белгиланган шаклга мувофиқ QR-код қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига ёхуд ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.
Давлат хизматлари марказлари маълумотнома келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида электрон хабардор тарзда қилади. Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга маълумотномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида тақдим этади.
Умида Сапарбаева,
Туман Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶