21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 00:24
Фан ва таълим 👁 3,856

Чет тилини ўқитиш тизимидаги янгиликлар

Чет тилини ўқитиш тизимидаги янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2012 йил 10 декабрдаги Қарори таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитиш сифатини янада яхшилашга, замонавий дунёқарашга эга авлодни тарбиялашда муҳим восита бўлмоқда.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича янги давлат таълим стандартини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2013 йил 8 майдаги қарори асосида хорижий тиллар фани учун намунавий ўқув дастурлари тасдиқланди.

Ушбу ўқув дастурида умумтаълим фан-хорижий тил 250 соатга мўлжалланиб, ДТС талабини тўлиқ қамраб олган.

I курс ўқувчилари учун чет тили ўқитувчиси ўз эътиборини максимал даражада мустақил, яъни ўз-ўзини бошқариш, тақдимот кўникмаларини, матнлар билан ишлаш, ёзиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратади. II курсга келиб ўқувчилар ўз касблари йўналишида касбий таълим устаси ва чет тили ўқитувчиси билан ҳамкорликда курс ишларини амалга оширадилар. III курсда эса коллеж ва лицей ўқитувчилари уларнинг худди шу ҳамкорликдаги диплом ишларини амалда тадбиқ этадилар. Натижада ўқувчи иккита устознинг диққат марказида бўлади. Шунингдек, касбий таълим устаси ва чет тили ўқитувчилари ўқувчи билан бирга ишлаши натижасида ўқувчининг ҳам, касбий таълим устасининг ҳам чет тилида мулоқот имконияти ошиб боради. Фан ва тил ўқитувчилари биргаликда ўқувчилар таълимини ривожлантиришади. Ўқувчининг натижаси учун иккала томон ўқитувчилари масъулиятни ҳис этишлари зарур. Ушбу жадвал асосида дарс олиб бориш, асосан, ўқувчиларнинг мустақил изланишларига қаратилганини кўриш мумкин. Мазкур жараён ҳам фан, ҳам тил ўқитувчилари томонидан назорат қилиниб, реферат, курс иши тарзида ўқувчи томонидан тақдимот қилинади. Бу жараёнда ўқувчилар ўқиш, ёзиш, тинглаш ва гапириш кўникмалари бир-бири билан боғлиқ эканлигини ҳамда турли касб йўналишларида таҳсил олаётган талабалар учун қисқа муддатда ўз соҳаларида мустақил ишлашлари учун имконият яратилганлигини англайди. Бу тажриба турли билим даражалардаги ўқувчилар, жумладан, ўзлаштириши паст бўлган ёки турли ихтисосликларда таълим олаётган ўқувчилар билан ишлашни қамраб олади. Шундай экан, хорижий тил ўқитувчиларининг вазифаси лексика ва талаффузни, шунингдек, таълимнинг маълум соҳасида сўзлашув нутқини ўргатишда яққол кўринади.

Янги дастур тилни ўрганишнинг асосий шаклларини ташкил қилувчи 4 та кўникмага асосланади. Булар - тинглаш, гапириш, ўқиш ва ёзиш кўникмалари.

Янги намунавий ўқув дастури Ўзбекистонда хорижий тилни ўқитишнинг халқаро стандартларига мувофиқ келувчи CEFR хорижий тилларни ўрганиш, ўқитиш ва баҳолаш рамкаларидаги тавсиялар CEFR (Common European Framework of Reerence for Language)гa мослаштирилган ҳолда амалга оширилади. Бу ўқув дастури барча чет тилларни ўрганувчилар учун асос бўлиб хизмат қилади.

Хорижий тилларни ўқитишда кадрлар салоҳияти муҳим аҳамиятга эга. Чунки ўз фанини чуқур биладиган, изланувчан, тажрибали ўқитувчиларгина яхши таълим беради ва ўз билимини ўқувчиларга етказа олади.

Бизнинг Манғит иқтисодиёт касб-ҳунар коллежимизда 5 нафар инглиз тили фани ўқитувчилари ишлайди. Коллежда 2 та инглиз тили хонаси мавжуд бўлиб, улардан бири лингафон билан жиҳозланган.

Коллежда дарслар янги интерфаол усуллардан фойдаланиб ўтилади. Намунавий дарслар янги пед технология асосида ўтилаяпти.

Фурсатдан фойдаланиб, барча ўқитувчи ва мураббийларни касб байрамлари билан табриклайман. Уларга сиҳат-саломатлик, ишларига муваффақиятлар тилайман!

Г.Аҳмедова,

Манғит иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026