12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:35
Жамият 👁 414

ҚАНГЛИДА САЙЁР ҚАБУЛ: СУД ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ

ҚАНГЛИДА САЙЁР ҚАБУЛ: СУД ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ

23 февраль куни Амударё туманининг Қангли овул фуқаролар йиғини маъмурий биносида суд-ҳуқуқ масалаларига бағишланган сайёр қабул бўлиб ўтди. Унда Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Жасурбек Балтабаев, Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Адилбек Сейтназаров, Амударё тумани “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти юристи Даврон Пирманов ҳамда Қангли овул фуқаролар йиғини масъуллари, овул аҳолиси вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Жасурбек Балтабаев 2025 йил 21 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ҳақида маълумотлар берди. Фармоннинг асосий мақсади — суд ишларини юритиш самарадорлигини ошириш, фуқаролар ва тадбиркорлар учун қулайлик яратиш, суд жараёнларини тўлиқ электронлаштириш орқали одил судлов даражасини юксалтиришдан иборат.

Тадбирда “Рақамли суд” концепцияси доирасида ишларни электрон шаклга ўтказиш, қоғоз ҳужжат айланмасини қисқартириш, электрон мурожаат ва интерактив хизматларни жорий этиш режалаштирилгани таъкидланди. Жумладан, “Менинг суддаги ишим”, “Менинг судга тааллуқлилигим” каби сервислар орқали фуқаролар ўз ишлари ҳақида онлайн маълумот олиш имконига эга бўлади.

Шунингдек, сунъий интеллект ёрдамида суд мажлиси баённомаларини реал вақт режимида матнга айлантириш, суд ҳужжатлари лойиҳаларини автоматик шакллантириш, ариза беришдан олдин тахминий натижа ва суд харажатларини ҳисоблаш имкониятлари яратилиши режалаштирилган. Томонларнинг суд мажлисларида масофадан иштирок этиши ва иш материаллари билан электрон танишиши ҳам ислоҳотларнинг муҳим жиҳатларидан бири сифатида қайд этилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Адилбек Сейтназаров интернет тармоғида инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи маълумотлар тарқатилганда қўлланиладиган чоралар ҳақида тушунтириш берди. Агар ижтимоий тармоқларда шахс ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқатилса, жабрланувчи нафақат раддия беришни, балки ушбу маълумотларни ўчириб ташлаш, қидирув тизимларидан олиб ташлаш ҳамда маънавий зарарни ундиришни талаб қилиши мумкин. Эътиборли жиҳати шундаки, тарқатилган маълумотнинг ҳақиқатга тўғри келишини исботлаш мажбурияти эндиликда маълумотни тарқатган жавобгар зиммасига юклатилади.

Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти юристи Даврон Пирманов ташкилотнинг асосий мақсади – жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга кўмаклашиш ҳамда аҳолига бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш эканини таъкидлаб, фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш борасида амалга оширилаётган тарғибот ишлари ҳақида маълумотлар берди.

Сайёр қабул давомида фуқаролар ўзларини қизиқтирган суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан саволлар билан мурожаат қилди ва мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди. Тадбир аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, суд тизимидаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишда муҳим аҳамият касб этди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026