24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 13:11
Жамият 👁 311

ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР ТАНИҚЛИ ИЖОДКОРЛАР БИЛАН УЧРАШДИЛАР

ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР ТАНИҚЛИ ИЖОДКОРЛАР БИЛАН УЧРАШДИЛАР

Етук ижодкорлар, хусусан, шоирлар катта шаҳарларда яшаб, ижод этади, дейишади. Лекин асл ижодкор учун катта шаҳарлардан кўра, ўзи туғилиб-ўсган замин, қадрдон элдошлари, ана шу заминда юз бераётган ўзгаришлар битмас-туганмас илҳом манбаидир. Буни жорий йилнинг 27 апрель санасида 42-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган амударёлик шоир ва ёзувчилар иштирокида ўтказилган ижодий учрашувда яққол ҳис этдик.
Мактабнинг ижодга, шеъриятга ихлосманд ўқувчи-ёшлари ҳамда ўқитувчилари иштирокидаги мазкур учрашувда таниқли ижодкор, Амударё туман маънавияти фидойиси, Халқ таълими аълочиси, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби, кўплаб инсонларнинг, айниқса, ёшларнинг севимли устози Турсунбой Абдуллаев, шоир ва ёзувчи, фахрий устоз Аҳмад Нафасов, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Робия Йўлдошевалар қатнашдилар.


Қизғин ва самимий мулоқот, шеърхонлик асосида ўтган учрашувни мактаб директори Қурол Мамутов очди ва иштирокчиларни тадбир меҳмонлари билан таништирди ҳамда мактабда ижодий-маданий масалалар бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.
Ижодкор ёшлар билан учрашув тадбирини Робия Йўлдошева бири-биридан ибратли адабий ҳикматлар, шу билан бирга мазкур мактаб ўқувчиларининг ижодларидан намуналар айтиб бериш орқали чиройли тарзда бошқариб борди.
Учрашув иштирокчилари Турсунбой Абдуллаевнинг шеърий чиқишларини олқишлар билан кутиб олдилар. Ўзининг бетакрор ижоди, айниқса, халқона руҳда ёзилган тўй-маросимлар қўшиқлари, келин саломлари, “Хитойқишлоқ ҳангомалари” туркумидаги ҳажвиялари билан халқимиз қалбидан муносиб жой олган ҳикматнавис шоир, ажойиб ҳажв устаси Турсунбой Абдуллаев  ўқувчи-ёшларга янги шеърларидан ўқиб берди. Амударё туманининг ўзига хос халқ оғзаки ижодини мукаммал ўрганиб, ҳатто тадқиқ қилган, ана шу бебаҳо дурдоналардан илҳомланиб “1001 салом” китобини ёзган Турсунбой Абдуллаев ижодидан нафақат ўқувчи-ёшлар, ҳатто мактаб ўқитувчилари ҳам баҳра олдилар...
Учрашувда “Саломчи менинг унвоним”, “Келдим, довонлар ошиб” китобларининг муаллифи, шоир ва фахрий устоз Аҳмад Нафасов ўқувчиларга ўзининг устози Турсунбой Абдуллаев ҳаёти ва ижодий фаолияти, унинг шахс сифатидаги шаклланиш жараёни, бундан ҳам муҳими, шоирлик мақоми ҳақида ҳикоя қилувчи “Саломчи менинг унвоним” китобининг ёзилиши таризи, китобда жам бўлган ҳар бир сатр келин саломларининг халқ маънавий ҳаётида тутган ўрни ҳақида сўзлаб берди. Шу билан бирга, Аҳмад Нафасов ўзининг янги шеърларидан ўқиб, ўқувчи-ёшларнинг саволларига жавоб берди.
Энг кўп саволлар Турсунбой Абдуллаев ижоди билан боғлиқ бўлди. Ўқувчи-ёшлар “Тараққиёт кўзгуси” ва “Менинг оилам” газеталарида чоп этилган “Хитойқишлоқ ҳангомалари” туркумидаги ҳажвияларнинг ҳаётда прототипи бор ёки йўқлиги билан қизиқдилар. Шунингдек, Аҳмад Нафасовнинг “Саломчи менинг унвоним” китобидаги келин саломлари қачон ёзилган, бу келин саломларида номлари зикр этилган инсонлар хусусида сўрадилар. Т.Абдуллаев ўқувчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб бериб, “Хитой қишлоқ ҳангомалари”даги соддадил қаҳрамонларнинг барчаси ўзимизнинг элдошларимиз эканлигини, ана шундай чапани, гоҳ шаддод, гоҳ содда ва самимий юртдошларимиз ўзига илҳом бахш этишини фахрланиб сўзлади.


Учрашув давомида ўқувчи-ёшлар Ўзбекистон Халқ шоирлари М.Юсуф, А.Орипов, Э.Воҳидов шеърларидан ҳам ўқиб беришди.
Шеърхонлик, самимий мулоқот тарзида ўтган учрашувда ижодкор ёшлар ҳам ўз ижодларидан намуналар ўқишди. Устоз шоирларнинг самимий суҳбатлари. шеърлари ва ибратли ҳикоялари ўқувчилар қалбида адабиётга, шеъриятга ихлос туйғуларини уйғотиб, она Ватанга муҳаббат, ўзаро меҳр-оқибат ришталарини янада мустаҳкамлади. Муҳими, ўқувчи-ёшлар назмий ва насрий суҳбатлардан катта маънавий озиқ олдилар.

Рисолат Ибрагимова,
42-сонли мактабнинг ижодий-маданий ишлар тарғиботчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026