Уйшин маҳалласида ДХХ ходимлари аҳоли билан учрашди
Жорий йилнинг 6 май куни Уйшин маданият маркази биносида чегарага яқин жойларда истиқомат қилувчи аҳоли билан “Чегара олди ҳудудларида ҳаракатланиш ва хўжалик фаолияти билан шуғулланиш, диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши курашишнинг асосий йўналишлари” мавзусида йиғилиш ўтказилди. Унда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2021 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида чегара зонаси ва чегара минтақасини белгилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳияти ҳақида кенг тарзда тушунтиришлар бердилар.
Шунингдек, фуқароларга диний экстремизм, терроризм, ақидапарастлик, турли диний оқимлар ҳақида кенг турда маълумотлар берилди.
Таъкидлаш жоиз, ҳозирги кунда муқаддас ислом динимизнинг асл мазмун-моҳиятини англаб етиш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтириш, ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш вазифаси бугун ниҳоятда долзарб аҳамият касб этади.
Афсуски, баъзи юртдошларимиз яқин қўшнимиз Афғонистон ҳамда Сурия ва Ироқ давлатларидаги нотинчликлар гувоҳи бўла туриб ҳам ақидапарастларга алданиб, уларга қўшилиб қолаётганлиги ачинарли ҳолат.
Йиғилишда фуқароларга бугунги кунда исломни даъво қилаётган, бироқ қилаётган ишлари исломга бутунлай бегона бўлган террорчиларнинг асл мақсади ҳақида тушунтиришлар берилди.
Айниқса, ёшларнинг интернетдан фойдаланиш маданиятини ошириш зарурлиги, ота-оналар фарзанд тарбиясига жиддий қараши лозимлиги таъкидланди.
Дарҳақиқат, бугунги ахборот асрида интернет тармоқларида ислом динини турли кўринишда тарғиб қиладиган видеолавҳалар, маърузалар кўп учрайди. Аммо уларнинг ҳаммасига ҳам ишониб бўлмайди.
Йиғилиш давомида диний таълим олиш истагидаги фуқароларга Тошкентдаги “Имом Бухорий” ислом институти, Бухородаги “Мир Араб” олий мадрасаси, Самарқандаги “Имом Бухорий” халқаро илмий мактаби ва бир нечта диний-илмий мактабларда таълим олиш бўйича тавсиялар берилди.
Мамлакатамизда тинчлик ва осойишталик ҳукм сурмоқда. Бунинг асосида юртбошимиз олиб бораётган оқилона сиёсат, кечани кеча, кундузни кундуз демай хизматга шай ҳарбийларимиз, ёшларимизни Ватанга садоқатли, инсонпарвар ва билимли этиб тарбиялаш йўлида ҳормай меҳнат қилаётган устоз ва мураббийларимиз ҳамда халқимизнинг диний маърифатини ошириш, уларни соф исломий қадриятлар асосида имон-эътиқодли қилиб тарбиялаш йўлида улкан хизмат қилаётган имом-хатибларимизнинг хизматлари мужассамдир.
Шундай экан, тинчликдек олий неъматнинг қадрига етишимиз, уни асраб-авайлаш, огоҳ ва хушёр бўлиб яшаш – ҳар биримиз учун ҳам фарз, ҳам қарздир.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶