21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 10:19
Қишлоқ хўжалиги 👁 2,635

Хирмонлари юксалаётган фермер

Хирмонлари юксалаётган фермер

Туманимизнинг кўп сонли пахтакорлари орасида Омонбой Ражабовнинг номи алоҳида ҳурмат билан тилга олинади. Боиси у асосий бойлигимиз бўлган пахтачиликни ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ўз исми-шарифи билан аталувчи фермер хўжалигида ҳар йили мўлжалдагидан-да кўпроқ пахта ҳосили етиштирмоқда. Шу боис унинг раҳбарлигидаги меҳнат жамоаси туманимиздаги 40 центнерчилик ҳаракатининг дарғаларидан бирига айланди ва ўтган йиллардаги юксак натижаларига кўра фермер хўжалигига  ҳукуматимиз томонидан янги "Каптива” енгил машинаси совға қилинди.

Омонбой Ражабов жуда оддий, камтар ва самимий инсон. Унинг билан бир зум бўлса-да учрашиб суҳбатлашсангиз, деҳқончиликка доир кўп билимларга эга бўласиз. Ундаги яна бир ибратли фазилат - мақтанчоқликни ёмон кўради. У ўзининг бутун ҳаётини, бутун умрини ҳалол ва фидойи меҳнат билан безаган, зийнатлаган инсондир.

Пахтакор заҳматкаш, фидойи инсон бўлиши керак. Шундагина пахтадан мўл ҳосил етиштириши мумкин. Дунёдаги энг кўп меҳнатни талаб қиладиган экин ҳам пахтадир. Йил - ўн икки ой давомидаги меҳнатларимиз ҳосиласи эса бугунги юксак "оқ олтин” хирмонларидир, - дейди Омонбой Ражабов.

Ҳа, фидойи инсон Омонбой Ражабов раҳбарлигидаги фермер хўжалиги пахтакорлари жорий 2014 йилнинг 14 сентябридаёқ маррадан ошиб, йиллик шартномавий режаларини туманда биринчи бўлиб бажарган бўлса, бугунги кунга келиб 370 тонналик юксак мажбуриятини ҳам шараф билан адо этдилар ва ҳосилдорликни гектар бошига 40 центнердан оширдилар.

- "Оқ олтин” хирмонимизнинг 148 тоннаси С-4727 навли эртапишар уруғлик пахтадир. Бу пахта нави сўнгги қирқ йилдан буён ўзининг навлик хусусиятларини тўла оқлаб келаётган пахта навларининг классик намунасидир. Бу пахта нави бизнинг иқлим ва ер-тупроқ шароитимизга жуда мос келади. Пахта толаси ва унинг сифати бўйича IV типга мансуб бўлган бу пахта нави тўқимачилик корхоналарида ва жаҳон бозорида юксак баҳоланади, - дейди илғор фермер Омонбой Ражабов.

Мазкур фермер хўжалигида яна бир ибратли жиҳатни кўрдик. У ҳам бўлса, "Хизр эли” маҳалласидаги юрагида чўғи бор инсонларнинг барчаси пахтазорга отланган. Уларнинг бари ғайрат-шижоатли пахтакор теримчига айланган.  Уларнинг ҳалол меҳнатлари туфайли хўжалик хирмони тобора юксалмоқда.

Қ.ШОМУРОДОВ.

Муаллиф олган сурат.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026