18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 10:50
Жамият 👁 391

“Беш муҳим ташаббус” доирасидаги олимпиадалар юқори савияда ўтказилди

“Беш муҳим ташаббус” доирасидаги олимпиадалар юқори савияда ўтказилди

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йилнинг март ойида “Беш муҳим ташаббус” илгари сурилди. Бу – ёшларни маданият, санъат ва спортга кенг жалб этиш, уларда замонавий ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш вазифаларини ўз ичига олади. Ушбу мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ижросини таъминлаш мақсадида Республикамиз бўйлаб “Беш ташаббус олимпиадаси” ўтказилмоқда.

Жумладан Амударё туманида мавжуд 49 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида “Зукко китобхон” танловининг маҳалла босқичи ўтказилиб унда 250 та жамоа вакиллари иштирок этдилар.

25 апрель куни Ўрта қалъа ҳамда Қиличбой овул фуқаролар йиғинида “Зукко китобхон” танловининг маҳалла босқичи юқори савияда ўтказилди. Унда “Алпомиш”, “Буюклар”, “Зукколар”, “Донолар” жамоалари иштирок этиб, ўз билимларини синовдан ўтказдилар. Танлов шартлари тажрибали эксперт ва ҳакамлар томонидан одилона баҳолаб борилди. Якуний натижаларга кўра, “Алпомиш” жамоаси сектор босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Шу куни Қиличбой овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 15-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам танловнинг маҳалла босқичи ўтказилди. Унда овул аҳолиси ёшларидан иборат “Истиқлол”, “Жайҳун” “Билимдон”, “Амударё” жамоалари қатнашишди. Ўқувчи ёшлар жаҳон ҳамда ўзбек адабиёти намуналаридан тузилган саволлар асосида ўз билимларини синовдан ўтказишди. “Жайҳун” жамоаси ёшлари ўз тенгдошларини ортда қолдириб биринчи ўринни ҳамда танловнинг сектор босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Шу ўринда айтиш жоизки, ёшларга бўлган эътибор бугун ҳар қачонгидан ҳам кучайган сабаби эртанги кун тақдири Ватан корига ярайдиган баркамол ўғил-қизлар қўлидадир. Уларни турли ёт ғояларга эргашиб кетмаслиги ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари доимо диққат марказида бўлган. Шу маънода ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича илгари сурилаётган “Беш муҳим ташаббус” доирасидаги тадбирлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

26 апрель куни Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимида спортнинг шахмат тури бўйича “Ёшлар ишлари агентлиги кубоги”нинг сектор босқичи бўлиб ўтди.

Рақиблар учрашуви шиддатли ва муросасиз кечди. Якуний натижаларга кўра 1 сектордан Жаҳонгир Аминов, Зиёда Саъдуллаева, 2-сектордан Азимжон Pаҳимов, Дурдона Раҳимова, Раҳматжон Раҳимов, 3-сектордан Оғабек Тўраев, Камола Қадабоева, Райхон Шамурадова ва 4-сектордан Суҳроб Mақсудов, Машхура Ражаповлар ғолибликни қўлга киритишди. Сектор босқичида 1-ўринни эгаллаган иштирокчилар туман босқичи учун шахмат доналарини суради.

Шу куни Беруний маҳалласи ҳудудидаги “Истиқлол” тўйхонасида Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси “Билим ринг” интеллектуал клуби ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда интеллектуал ўйиннинг туман биринчилиги ўтказилди.

Турнирда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган ҳаваскор билимдонлар қатнашишди. Туман биринчилигида иштирок этган 42 та жамоа бир-бирларига муносиб рақиб эканлигини амалда исботладилар.

Турнир кўтаринки руҳда ва муросасиз тарзда кечди. Якуний натижаларга кўра, Оқ олтин овули жамоси 1-ўринни, Навоий маҳалласи жамоаси 2-ўринни, Намуна маҳалласи жамоаси 3-ўринни эгалладилар. Фаҳрли ўринни эгаллаган жамолар Ёшлар ишлари агентлиги томонидан диплом ҳамда ташаккурномалар билан тақдирланди.

Шу куни туманимизнинг Чордара маҳалласи ҳудудидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида стол тенниси бўйича сектор босқичи бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар 16-21, 22-26, 27-30 ёш тоифасида куч синашдилар. Мусобақа ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳолаб борилди.

Мусобақада ғолиб бўлган 20 нафар иштирокчи туман босқичишга йўлланмани қўлга киритишди.

Кун бўйи давом этган барча мусобақалар ёшларда ўзгача тассурот ҳамда спортга бўлган иштиёқни уйғотди. Аслида мақсад ҳам шундай. “Беш муҳим ташаббус” доирасидаги мусобақалар янги қобилиятларни кашф етишда ҳамда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026