АТРОФ-МУҲИТ ТОЗАЛИГИ ХАЛҚ САЛОМАТЛИК КАФОЛАТДИР
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2916-сонли Қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси ташкил этилган. Корхонанинг Амударё тумани филиалига қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун 9,9 гектар ер майдони ажратилиб, рўйхатдан ўтказилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2020 йил 3 апрелдаги 96-сонли Қарорига кўра, кўп хонадонли ёки якка тартибдаги уйларда истиқомат қилувчи 1 нафар шахс учун бир ҳисоб бирлигига тўғри келадиган қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш меъёри 750 грамм қилиб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги “Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун жисмоний шахслар томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизими шакллантирилган.
Қорақалпоғистон Республикаси “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасининг Амударё тумани филиали тумандаги 48 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда жисмоний шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун хизматлар кўрсатиш бўйича оммавий шартномалар тузган ҳолда ҳудудлардаги аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Айни пайтда Амударё туманидаги 90 минг 460 нафар аҳолига хизмат кўрсатилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси Амударё тумани филиали аҳолига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган 18 та махсус техникалар мавжуд бўлиб, 14 та ахлат ташувчи, 1 та мультилифт, 1 та ассенизатор, 1 та бульдозер аҳолига, давлат идоралари ҳамда тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатиб келмоқда. Ҳозирги кунда корхонада 54 нафар ишчи ходимлар меҳнат қилишмоқда.
2022 йил бошидан шу кунгача аҳолидан маиший чиқинди учун жами тушган тушум салкам 500 миллион сўмни ташкил этади. Шундай бўлса-да, аҳолининг дебитор қарздорлиги 877 миллион сўмдан ортиқ бўлиб, ушбу қарздорликларни ундириш мақсадида зарур чоралар кўрилмоқда.
Кўрсатилган хизматлар учун 6 ой давомида тўлов қилмаган ва қарздорлиги 100 минг сўмдан ошган жисмоний шахслар устидан судга даъво аризалари киритилмоқда. Хусусан, 2022 йил бошидан бери 226 нафар абонент почта орқали огоҳлантирилиб, 83 нафар абонент қарздорлиги судга киритилган.
Айни пайтда тумандаги 125 та хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар билан ҳам шартномалар тузилиб, корхона томонидан хизматлар кўрсатилмоқда. Юридик ташкилотларга кўрсатилган хизматлардан жорий йил давомида 60 миллион сўмдан ортиқ тушум бўлган. Дебитор қарздорлик эса 171 миллион сўмдан ортиқни ташкил этади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2020 йил 15 июндаги Қарорига асосан жисмоний шахсларга бир кишига 2600 сўм, юридик ташкилотлар учун эса 1 куб метр чиқиндини олиб чиқиш учун 52 900 сўм тўлов қилиниши белгиланган.
Қорақалпоғистон Республикаси “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасининг Амударё тумани филиали ходимлари овул ва маҳаллалар ҳудудидаги кўчаларидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тасдиқланган жадвал бўйича шартнома асосида “Сигнал” усулида олиб чиқиб кетилишини таъминламоқда. Зеро, атроф муҳит тозалаги – халқ саломатлиги гаровидир.
Рисолат ИБРАГИМОВА, amunews.uz жамоатчи мухбири.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶