ДАВЛАТИМИЗДА БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИ – УСТУВОР ВАЗИФА
Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 43-моддасида вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир, дейилган. Ундан ташқари, 63-моддасида фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар, оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади, деб белгиланган.
Амударё туман ҳокимлигида фаолият кўрсатаётган Болалар масалалари бўйича Комиссия Президентимизнинг 2021 йил 9 август кунги “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан ташкил қилинган бўлиб, ҳозирги кунда тегишли вазифалар мазкур Фармонга мувофиқ амалга оширилмоқда. Комиссия томонидан туманда болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг соғлом турмуш тарзига амал қилган ҳолда ҳаёт кечиришларини таъминлаш, ота-оналари қарамоғидан маҳрум бўлишининг олдини олиш борасида зарур чоралар кўрилмоқда.
Туманда вояга етмаганлар 74200 нафарни ташкил қилади. Комиссияга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ўтган йил якунига қадар 10 та ҳолат бўйича вояга етмаганлар томонидан содир қилинган маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар келиб тушган бўлиб, ушбу ҳужжатлар Комиссияда кўрилди ва вояга етмаганларнинг ота-оналарига нисбатан қонуний чоралар кўрилди. Ундан ташқари, Комиссияга туман ХТБдан ота-онаси билан Қозоғистон Республикаси, Россия федерацияси каби чет давлатларга вақтинча яшаш учун ёки бутунлай кўчиб кетаётган мактаб ўқувчиларини ўқувчилар сафидан чиқаришни сўраб киритилган 83 та илтимосномалар қонуний асосда ўрганилиб, тегишли қарорлар чиқариб берилди. Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси томонидан фарзандини ўз тарбиясига олиш ва ота-оналик ҳуқуқини тиклаш, васийликка олиш тўғрисидаги фуқароларнинг аризалари ҳудудларга чиқиб ўрганилиб, ижобий ҳал этилмоқда. Васийликка олинган болаларнинг яшаш шароитлари ҳам мунтазам равишда ҳудудлардаги мактаб педагоглари ва психологлар иштирокида кўрилиб борилмоқда.
Жорий йил давомида 8 нафар вояга етмаган болалар ва 2 нафар ота-оналар ИИБ томонидан профилактик ҳисобга олинган бўлиб, улар билан мунтазам равишда профилактик ишлар олиб борилмоқда.
Ўтган йил давомида тумандаги ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда шу каби тадбирлар ва 48 та “Ўқувчи”, ”Давомат” рейдлари ўтказилди. Ундан ташқари, овул ва маҳаллаларда, таълим муассасаларида тарғибот-ташвиқот тадбирлари олиб борилди.
Болаларни ҳимоя қилиш, асраб-авайлаш ҳар биримиз учун эътибордаги масала бўлиши керак. Чунки улар эртага бутун миллат, мамлакат тараққиётини, келажагини яратишдек масъулиятли вазифани бажаради. Биз уларни шунга муносиб қилиб тарбиялашга масъулмиз.
Ж.Холмуродов, Амударё туман ҳокимлигининг
Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шўъбаси раҳбари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶