ПРОБАЦИЯ НАЗОРАТИДАГИ 9 НАФАР МАҲКУМ МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ЖАЗОДАН ОЗОД ЭТИЛДИ
Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан очиқ сайёр суд ўтказилиб, Пробация назоратидаги маҳкумларга доир иш материаллари кўриб чиқилди.
Шу йил 4 апрель куни туман Ички ишлар бўлимининг маъмурий биносида бўлиб ўтган суд мажлисида Жиноят ишлари бўйича туман суди масъуллари, туман прокурори ёрдамчиси С.Холмурадов, туман ИИО Пробация гуруҳи катта инспектори Р.Искандаровлар иштирок этдилар. Суд мажлисида Пробация хизмати тақдимномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси тартибида илгари жиноят содир қилиб, ҳозирги кунда тузалиш йўлига қатъий ўтган ҳамда жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 9 нафар маҳкум белгиланган жазоларидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Суд давомида ушбу шахсларга жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниб, ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган тақдирда Жиноят Кодекснинг 60-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинланиши тушунтирилди. Шундан сўнг, туман ИИБ ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Унда Президентимизнинг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, “Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастури”нинг 34-банди ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида сўз юритилди. Шунингдек, коррупция давлат ва жамият тараққиёти учун энг жиддий хавф-хатарлардан бири эканлиги тушунтирилди.
Баҳс-мунозара тарзида ўтган давра суҳбатида давомида иштирокчиларни қизиқтирган бошқа саволларга ҳам батафсил жавоблар берилди.
Ж.Ўразбаев, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶