24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 15:45
Жамият 👁 236

Уйшин овули ҳудудида жойлашган “Полвон бобо” қабристони ободонлаштирилди

Уйшин овули ҳудудида жойлашган “Полвон бобо” қабристони ободонлаштирилди

Муқаддас динимизда қабристонни зиёрат қилиш катта савоблар қаторига киритилган. Зеро, марҳумларнинг қўним топган масканларини обод қилиш ва уларнинг ҳақларига дуода бўлиш инсонийлик бурчимиздир.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги “Муқаддас қадамжонлар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Республикамизнинг барча ҳудудлари сингари Амударё туманидаги қабристонлар, зиёратгоҳларда ҳам мунтазам равишда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Туманимизнинг Уйшин маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Полвон бобо” қабристонида ҳам Рамазон ойи арафасида ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Ушбу эзгу ва ҳайрли ишга маҳаллалардаги имом-хатиблар, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари, туман Ободонлаштириш бошқармаси ишчи-хизматчилари ўз ҳиссаларини қўшишди.

Ҳашар − халқимизнинг азалий одатидир. Озодалик, поклик ва ҳамжиҳатлик халқимиз қонига сингган азалий қадрият, гўзал анъаналардан бири.

Муқаддас динимизда ҳам поклик бирламчи масала саналади. Ҳашар баҳона одамлар орасида оқибат ришталари боғланади, ён-атроф тартибга келтирилади. Қабристонлар гул-майсаларга, яшилликка бурканса, ҳар бир қабр усти тозаланиб, саришта қилинса, марҳумлар руҳи шод бўлади.

Умумий ер майдони 3 гектар бўлган “Полвон бобо” қабристонига ҳашарчилар томонидан 30 турдан ортиқ дарахт кўчатлари ҳамда гуллар экилди. Пахса деворлар оҳак билан оқланиб, дарахтларга шакл берилди. Шунингдек, қабристон ичкариси қуриб қолган шох-шаббалардан тозаланиб, қабристон йўлакчаларига тош ётқизилди. Таъмирталаб бўлиб қолган қабрлар таъмирланди. Бундан ташқари, зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида таҳоратхоналар пардозланиб, ўриндиқлар ўрнатилди.

Маҳалла нуронийлари ҳашар давомида барча юртдошларимизни янада жипслашиб, қабристонларни обод қилишга, ўтганлар руҳига ҳамиша иззат-икром кўрсатишга чақирди. Шунингдек, ёшларга қабристонни зиёрат қилиш билан бирга уни ободонлаштириш савоби улуғ амаллардан эканлигини ўзининг ҳикматга тўла насиҳат ва ўгитлари билан тушинтиришди.

Қолаверса, қабристонларнинг ташқи кўринишини обод қилишга эътибор қаратиш билан бирга, қабристонларга кирганда кулишдан, баланд овозда гаплашишдан, ортиқча ҳаракатлардан тийилиб, одоб-ахлоқни сақлаган ҳолда зиёрат қилиш лозимлигини айтиб ўтишди.

Дарҳақиқат, миллий қадриятларимизни асраш, ўтган аждодларимиз хотирасини улуғлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларни обод қилиш инсоний бурчимиздир.

Буни яхши англаган Уйшин маҳалласининг ёш-у қарилари ташкил этилган ҳашарда фаоллик билан қатнашиб ота-боболари қўним топган мангу масканнинг ҳамда ўз маҳалласи ҳудудининг ободлигига ҳисса қўшишди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026