ҚАРЗ БИЛАН КРЕДИТНИНГ ФАРҚИ НИМАДА?
Кўпчилик юртдошларимиз қарз билан кредит битта нарса деб ўйлашади. Аслида уларнинг фарқли томонлари бор.
Кредит бу — банк ёки бошқа кредит ташкилоти томонидан жисмоний ва юридик шахсга маълум келишилган шартлар бўйича аниқ муддатга бериладиган маблағдир. Яъни олинган кредитни ўрнатилган график бўйича қайтариш ва унга тўланадиган фоизларни тўлаш мажбуриятини сиз ўз зиммангизга оласиз.
Қарз эса биринчи томон, яъни қарз берувчи қарз олувчига пул ва бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарзни бир йўла ёки бўлиб-бўлиб қайтаради.
Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
Қарз шартномаси ва кредит шартномаси ўртасидаги фарқ шундаки, қарз фуқаролар ва юридик шахслар ўртасидаги муносабат бўлса, кредит банк ёки кредит ташкилоти ажратадиган маблағ ҳисобланади.
Д.Пирманов,
“Мадад” ННТ туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶