24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 15:44
Жамият 👁 222

“ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ – ҲАР БИРИМИЗНИНГ БУРЧИМИЗ, ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ БАРЧАМИЗНИНГ ВАЗИФАМИЗДИР” МАВЗУСИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

“ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ – ҲАР БИРИМИЗНИНГ БУРЧИМИЗ, ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ БАРЧАМИЗНИНГ ВАЗИФАМИЗДИР” МАВЗУСИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси ҳамда Навоий маҳалла фуқаролар йиғинида “Жиноятчиликка қарши курашиш – ҳар биримизнинг бурчимиз, зўравонликка қарши кураш барчамизнинг вазифамиздир” мавзусида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

29 март куни туман ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қорақалпоғистон Республикаси туманлараро маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тарғибот тадбирлари тиббиёт ходимлари, шифокорлар, ҳамширалар ҳамда Навоий номли маҳалла фаоллари, тижорат банклари ходимлари  иштирокида ўтказилди.

Тадбирларда туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова, туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Шуҳрат Жуманиязов, Ички ишлар бўлимининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Гавҳар Ўтемурадовалар сўзга чиқиб, хотин-қизлар томонидан содир қилинаётган жиноятлар, уларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида кенг тўхталдилар.

Ўтган 2021 йилнинг 12 ойи давомида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар 258 тани ташкил этган бўлса, шундан 21 таси, яъни, 8,1 фоизи Амударё тумани ҳиссасига тўғри келганлиги таъкидланди. Хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар турлари бўйича таҳлил қилинганида фирибгарлик, безорилик, ўзгалар мулкини ўғирлаш, қасддан танага оғир тан жароҳати етказиш каби жиноятлар аввалги йилга нисбатан ошганлиги эътироф этилди.

Сўзга чиққанлар Амударё тумани бўйича жами содир этилган 21 та жиноятда 26 нафар хотин-қизлар иштирок этганлиги ўта аянчли эканлигига тўхталиб ўтишди. Хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича Тиббиёт бирлашмасининг ҳар бир бўлимида кенг тушунтириш ишлари олиб бориб, ҳаммани турли жиноятлар содир этилишининг олдини олишга, огоҳликка чақирдилар.

Шунингдек, маърузачилар ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларни ўз вақтида аниқлаб, уларга ижтимоий, ҳуқуқий ва маънавий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахслар билан манзилли профилактика ишларини ташкил этиш, ҳар бир содир этилган ҳуқуқбузарликнинг сабаб ва шароитларини чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш маиший зўравонликнинг олдини олиш борасидаги муҳим қадам эканлигини эътироф этишди.

Тадбир давомида хотин-қизлар манфаатларини таъминлаш, жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш давлатимиз ижтимоий сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири эканлиги хусусида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, хотин-қизларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига тўсқинлик қилиб келаётган муаммо ва иллатлар мавжуд бўлиб, уларга қарши курашиш долзарб масалага айланмоқда. Шу боис бугунги кунда хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида жамиятда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка доир муросасизлик муҳитини яратиш борасида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, мамлакатимизда хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилишга оид бир қатор халқаро ҳужжатлар ратификация қилинди. Миллий қонунчилигимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, унинг ҳаёти, соғлиғи, қадр-қиммати ва бошқа қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари устуворлик касб этади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида: “Ҳеч кимнинг қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас“, деб қайд этилган. “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида“ Қонунининг мақсади ҳам хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Тадбирларда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини таъминлашга устувор аҳамият қаратилаётгани натижасида оилага, аёл зотига бўлган муносабат ўзгариб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ҳаётимизнинг маъно-мазмунига, асосий мақсадига айланаётгани эътироф этилди.

Дарҳақиқат, аёл гўзал бўлса – олам гўзал, аёл бахтли бўлса – оила, бутун жамият бахтли бўлади. Бугун Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир аёл, чин маънода бахтли. Зеро, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунлар билан мустаҳкамланган.

Гавҳар ЧИМБАЙЧИЕВА, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қорақалпоғистон Республикаси туманлараро маркази директори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026