ҲАР ГЎШАДА КЕЗАР НАВРЎЗ НАФАСИ
Айни кунларда юртдошларимиз барчамизга чексиз қувонч-у шодликлар ҳадя этган Наврўзи олам айёмини кенг нишонламоқдалар, сумалаклар қайнатиб, байрам сайллари ўтказишмоқда.
Шу йилнинг 16 мартида Манғит шаҳрида жойлашган кимё, биология фанларига ихтисосолашган 38 сонли мактабнинг 7 в синфи ўқувчилари ҳам синф раҳбари Нодира Қурбонбоева бошчилигида “Ассалом, Наврўз” деб номланган маънавий –маърифий тадбир ўтказдилар. Байрам тадбирини мактаб директорининг маънавий- маърифий ишлар бўйича ўринбосари Назокат Юсупова очди ва барчани шарқона янги йилнинг кириб келиши- Наврўзи олам билан қутлади. Юртимизда кенг нишонланадиган ушбу байрамнинг ўзига хос удумлари, тарихи ҳақидаги маърузадан сўнг миллий кийимлар кийган ўқувчилар даврага чиқишди. Улар ижросидаги қўшиқлар, рақслар, ифодали ўқилган шеърлар барчага хуш кайфият бағишлади.
Шунингдек, йигитларнинг абжирлигини, кучлилигини синовдан ўтказувчи арқон тортиш, варрак учириш ўйинлари, қизлар ижросидаги айтишувлар, Наврўз байрамига боғлик маросим қўшиқлари ҳам уқувчиларнинг миллий байрамимизга ҳурмат-эҳтиромини ифода этди.
Нодира Қурбонбоева,
38-ИДУМ 7-Б синф раҳбари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶