24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 16:51
Жамият 👁 240

АЁЛ БИЛАН ФАРОВОН ВАТАН!

АЁЛ БИЛАН ФАРОВОН ВАТАН!

Ҳаётимизнинг файзи ва кўрки, оила ҳамда жамият устуни бўлган азиз опа-сингилларимизни эъзозлаш, уларнинг қадр-қимматини улуғлаб, ҳурмат ва эҳтиром  кўрсатиш халқимиз учун энг буюк қадрият ҳисобланади. Чунки севимли аёл-қизларимиз туфайли ҳаётимиз ҳамиша гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз нурафшондир.

Мустақил Ватанимиз тараққиётида ҳамда жамият ҳаётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эга. Буни биз мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-маданий ҳаётидаги барча соҳаларда, хусусан, давлат  бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат ва маънавият, аграр ва бошқа соҳаларда фидойи аёл-қизларимиз амалга ошираётган оламшумул ишлар, эришаётган муваффақиятлар мисолида яққол кўриб турибмиз.

Бу борада гап кетганда, Президентимизнинг 2021 йилдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони хотин-қизларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоялашга, шу баробарида уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, қобилият ва салоҳиятларини рўёбга чиқариш, оила институтини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш имконини бермоқда. 

Хусусан, Амударё туманида ҳам ўтган 2021 йил давомида кам таъминланган, уй-жойга муҳтож 6 нафар хотин-қизларга “Аёллар мақсадли жамғармаси” маблағлари ҳисобидан уй-жойларнинг бошланғич бадаллари тўлаб берилди.

Оғир турмуш шароитида яшаётган 19 нафар хотин-қизларнинг 5 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилди, 7 нафарининг бандлиги таъминланиб, 6 нафари моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланди. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган  1 нафар аёлга кредит олишда кўмаклашилди.

Ҳукумат Қарорига кўра, “Вақтинчалик тартиб” асосида тумандаги секторлар кесимида маҳаллабай тарзда “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган 3697 нафар аёл-қизлар киритилиб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 842 нафар аёлларнинг бандлиги таъминланди, 499 нафар хотин-қиз касб-ҳунарга ўқитилди. Шунингдек, 130 нафар уйда ўтирган аёлларга томорқа хўжалигини юритиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилиб, 812 нафар аёлларга ўз тадбиркорлик фаолиятини юритишлари учун 7 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

Бундан ташқари, боқувчисини йўқотган оилалар, ногиронлиги бўлган ёки қарамоғида ногирон фарзандлари бор аёллар, ижарада яшовчи ҳамда психологик ва тиббий ёрдамга муҳтож аёл-қизларнинг ҳам рўйхати шакллантирилиб, зарур ёрдамлар кўрсатилди.

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, улар ўртасида ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсадида 1725 нафар аёл-қизларга “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредит маблағлари ажратилиб, айни пайтда улар ўзларининг иссиқхона, томорқа ва деҳқон хўжаликлари, ҳунармандчилик ҳамда ишлаб чиқариш кичик корхоналари, тикувчилик цехлари фаолиятини моҳирлик билан бошқармоқдалар. Алоҳида қобилиятли, оилавий шароити кам даромадли бўлган хотин-қизлардан 9 нафарига Президент Қарорига мувофиқ ОТМларга қўшимча грант асосида ўқишга  қабул қилинишлари учун тавсияномалар берилди.

Туманимиз ва мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-маданий ҳамда маънавий ҳаётида фаол иштирок этаётган аёл-қизлар орасида нуфузли давлат мукофотлари соҳибалари, эл-юрт ардоғига муносиб азиз опа-сингилларимиз борлиги қалбимизга ифтихор бағишлайди. Амударёлик 3 нафар эл-юрт ардоғидаги мунис ва муҳтарама онахонлар “Мўътабар аёл” кўкрак нишони соҳибалари бўлдилар.

Маълумки, миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, шубҳасиз, оиланинг, оилада эса аёлнинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Шу боис, мамлакатимизда хотин-қизларнинг мавқеи ҳар жиҳатдан юқори баҳоланмоқда. Бу муҳтарам Президентимиз томонидан 2022 йил 1 март санасида имзоланган “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги тарихий Қарорда ўз исботини топган.

Президентимиз раислигида жорий йил 1 март куни хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини ҳамда уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида мамлакатимиз хотин-қизлари ҳаётига оид барча муаммолар атрофлича муҳокама этилиб, бу борадаги навбатдаги вазифалар белгилаб олинди ва Президент Фармони билан эндиликда мамлакатимизда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда қўмитанинг  вилоят туман (шаҳар) бошқармалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.

– Энди ҳар бир маҳаллада аёлларнинг дарди билан яшайдиган тизим бўлади. Қайси аёлга нима кераклиги, ўқиши, даволаниши, болалари тарбияси бўйича менинг столимда адолатли рақам бўлади, – деди давлатимиз раҳбари.

Президент Фармони билан ҳар бир ОФЙ ва МФЙда жорий этилаётган хотин-қизлар фаоли лавозимининг янгидан ташкил этилаётган туман оила ва хотин-қизлар қўмитаси тизимига ўтказилиши эса оила ва хотин-қизлар билан ишлашиш, улар ҳаётига оид барча масалаларни аниқ ва пухта режа асосида амалга ошириш имконини беради. Зеро, Президентимиз таъкидланганларидай: “Она рози бўлса, оила рози бўлади, оила рози бўлса, жамият рози бўлади”.

Барча замонларда, барча жамиятларда Аёлга эҳтиром кўрсатиш, унинг эл-у халқ, миллатлар ва демакки, авлодлар бардавомлиги йўлидаги беқиёс катта хизматларини эътироф этишга ўта жиддий муносабатда бўлишганки, бу ҳатто ҳам дунёвий, ҳам исломий қадрият сифатида башарият зиммасидаги юксак бурчдир. Зотан, Аёл борки, олам мунаввар, Ватан истиқболи мангу, авлодлар бахтга мушарраф, хонадонлар чароғон, оилалар тўкис, ҳар бир инсоннинг бағри бутун. Ана шу бутунлик – баҳордай ям-яшил, гуркираган ҳаёт, нафосатга, гўзалликка ошно кўнгиллар мангу бўлсин!

Азиз ва муҳтарама, мўътабар онажонлар, қадрли, гўзал опа-сингиллар, барчангизга нафосат ва гўзаллик айёми – 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами қутлуғ бўлсин!

Гўзал СОБИРОВА,

туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш

бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026