НАЗАРХОН ОВУЛИДА АҲОЛИГА САЙЁР ТАРТИБДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИЛДИ
Амударё тумани марказидан 50 километр узоқликда жойлашган Назархан овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқароларга сайёр тартибда давлат хизматларини кўрсатиш, уларнинг давлат хизматларидан фойдаланиш борасида юзага келаётган муаммоларини ўрганиш ва соҳадаги ўзгаришлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар бериш мақсадида сайёр қабул ташкиллаштирилди.
5 март куни бўлиб ўтган ушбу сайёр қабулда Давлат хизматлари Агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, туман Давлат хизматлари маркази, туман Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ва фуқаролар йиғини масъуллари, овул фаоллари, ҳудуд аҳолиси иштирок этди.
Тадбирда масъуллар дастлаб юртимизда давлат хизматлари кўрсатиш тизимининг изчиллик билан такомиллаштирилиши аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини бераётгани, айниқса, чекка ва олис ҳудудларда сайёр давлат хизматларини кўрсатиш фуқаро ва тадбиркорлар учун янада қулайликлар туғдираётгани ҳақида сўз юритдилар. Фуқароларга давлат хизматлари кўрсатиш билан бирга, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида тизимдаги ва қонунчиликдаги янгиликлар тарғиб қилинди. Шунингдек, фуқароларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ўзгаришлар, электрон давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмалари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Қабул давомида руҳий касалликлар ва наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш бўйича 8 та, мактабгача таълим ташкилотларига навбатга қўйиш бўйича 10 та, электрон рақамли имзо олиш бўйича 20 та, кадастр паспортини шакллантириш бўйича 2 та, жами 40 дан ортиқ ариза рўйхатга олинди.
Тадбир давомида марказ хизматларидан масофадан туриб қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Фуқароларга хизматлардан узоқ йўл босиб марказга бориб юрмасдан шу ернинг ўзида, ўз уйида фойдаланиши мумкинлиги, бунинг учун марказдан электрон рақамли имзо олишлари кераклиги тушунтирилди.

Шу кунги сайёр қабулда туман Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ходимлари томонидан ҳам Назархон овул фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларга сайёр тартибда хизмат кўрсатилди. Шу ернинг ўзида Сержанов Алмас Кошкарбаевич ва Адилбаева Майра Жумабаевнанинг, Ақназарова Нурсултан Ергалиевич ва Сапарова Қолжамал Генжибой қизининг никоҳлари қайд қилиниб, буни тасдиқловчи ҳужжатлар топширилди. Бундан ташқари, овул фуқаролари Тимур Жумагалиев ва Айгерим Аманжоловаларнинг 2022 йил 2 март куни туғилган қиз фарзанди Кисенбаеа Улдана Тимур қизининг туғилганлиги қайд қилиниб, туғилиш ҳақидаги гувоҳномаси берилди.
Назархон овули туман марказидан олисда жойлашгани боис, аҳоли бундай хизматлардан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келарди. Овул фуқаролари хизматдан фойдаланиш учун узоқ йўл юриб вақт ва ортиқча маблағ сарфлаган ҳолда марказга боришига тўғри келар эди. Эндиликда аҳолининг яшаш жойига келиб хизмат кўрсатиш йўлга қўйилгани сабабли оғири енгил, узоғи яқин бўлмоқда. Мазкур сайёр қабулда овул аҳолиси шу ернинг ўзида давлат хизматларидан фойдаланишларига имконият яратилганидан, узоғи яқин қилиниб, мушкули осон бўлганидан жуда хурсанд бўлдилар.
Умида Сапарбоева, туман ДХМ бўлим бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶