24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 16:51
Жамият 👁 244

АМУДАРЁЛИК АЁЛ-ҚИЗЛАРГА ҲУРМАТ-ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

АМУДАРЁЛИК АЁЛ-ҚИЗЛАРГА ҲУРМАТ-ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва маънавий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Аёлларимизнинг жисмоний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳар йили 8 март санасининг алоҳида байрам сифатида мамлакат бўйлаб чинакам тантана қилиниши жамиятимизда аёлларга бўлган эътиборнинг нечоғлик юксак эканлигини ифодалайди.

Жорий қилнинг 5 март санасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб Қиличбой маданият маркази биносида туман маданият бўлими томонидан ташкиллаштирилган амударёлик азиз ва мўътабар аёлларни шарафловчи “Муқаддас Аёл” деб номланган адабий-мусиқий байрам тадбирида ҳам фидойи ва меҳнаткаш, мунис ва меҳрибон аёл-қизларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.

Юртимизда уйғониш, янгиланиш ва яшнаб-яшаришни тараннум этувчи “Баҳор вальси” куйи янграган лаҳзаларда тадбир меҳмонлари бўлган азиз ва муҳтарама онахонлар, гўзал опа-сингиллар чеҳрасида баҳорий қувончлар жилваланди. Туманимиздаги 38-, 40-сонли мактабларнинг рақс гуруҳлари раққосалари ижросидаги баҳор ва аёл гўзаллиги ҳамда буюк илоҳий қудратини ифода этувчи “Баҳор вальси” аёл зотини улуғловчи “Муқаддас Аёл” мусиқий садоларига уланиб кетди.

Тадбир бошловчилари оналик ва болаликни, аёл латофати ва назокати, меҳр-у муҳаббатини ўзида мужассам этган дилбар шеърларни ўқиб, аёлларга чуқур эҳтиром кўрсатдилар.

Шунингдек, тадбир давомида туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилиб, она, баҳор, дўстлик ва тинчликни тараннум этувчи куй ва қўшиқлар янгради. Концерт дастури давомида 38-, 40-сонли, 83- ва 47-, 15-сонли умумтаълим мактабларининг рақс гуруҳлари жамоалари ўзларининг дилбар рақслари билан тадбир иштирокчиларига баҳорий кайфият улашдилар.

 Айниқса, 4-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ҳамда 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби рақс жамоаларининг чиқишлари барчага манзур бўлди. Ижрочиларнинг ҳар бир чиқишида мўътабар ва мунис оналар, азиз ва муҳтарама Аёллар қадр-қиммати, меҳр-муҳаббати, оиладаги ва жамиятдаги бетакрор ўрни юксак пардаларда тараннум этилди.

“Муқаддас Аёл” тадбирида азиз Аёллар нафақат баҳорга қиёсланди, балки меҳри қуёшдай оламни чароғон этиб, бетимсол ҳарорат бахш этувчи, башарият қалбини нурлантириб тургувчи буюк хилқат сифатида қадрланди.

Тадбир якунида хушовоз хонанда Ғайратжон Янгибоев ижросидаги “Аёл” қўшиғига барча иштирокчилар жўр бўлдилар.

Рисолат ИБРАГИМОВА.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026