18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 12:09
Жамият 👁 251

ФАРОВОН МАҲАЛЛАСИДА МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҚИ ЎТКАЗИЛДИ

ФАРОВОН МАҲАЛЛАСИДА МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҚИ ЎТКАЗИЛДИ

Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан туман ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2022 йил 17 январдаги тегишли буйруғига мувофиқ махсус-тактик ўқув машқи ташкил этилди.

Жорий йилнинг 2 март куни Фаровон маҳалласи ҳудудида “Маҳалла фуқаро муҳофазаси” йиғма гуруҳини яратиш ва фаолиятини ташкиллаштириш мақсадидаги ушбу ўқув машқи доирасида дастлаб ўқув-амалий семинар ўтказилди. Ўқув-амалий семинарга туман ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар бўлими, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти туман бўлими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда фуқаролар йиғинлари ходимлари иштирок этишди.

Кўргазмали ўқув-семинарнинг назарий қисмини туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими Бекзод Тажибоев олиб борди ҳамда “Маҳалла фуқаро муҳофазаси”нинг асосий вазифалари, функцияси, тузилма фаолиятини ташкил этиш, молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш тартиби тўғрисида маърузалар қилди.

Шунингдек, “Маҳалла фуқаро муҳофазаси” йиғма гуруҳларини асбоб-анжом, мол-мулк ва ҳимоя воситалари билан таъминлашни ташкил этиш ва гуруҳ аъзоларининг амалий кўникмаларини шакллантиришга қаратилган тартиб-қоидалари, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, аҳолини фавқулодда вазиятлар, яъни зилзила, сел ва сув тошқини, ис гази ва бошқа заҳарли газлардан, овқатдан заҳарланиш, ёнғин, сувда чўкиш, қутуриш касаллиги ҳамда ҳудудларнинг радиоактив, кимёвий ва биологик зарарланиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга, тайёрлашга доир ҳаракатлар тўғрисида тушунчалар бериб ўтди.

Кўргазмали ўқув машқининг амалий қисмида “Маҳалла фуқаро муҳофазаси” йиғма гуруҳи шахсий таркибининг ҳолати ҳамда Фаровон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар инобатга олиниб, махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. Дастлаб туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг Қутқарув отряди ҳамда ҳудудий Фавқулодда вазиятлар давлат тузилмаси куч ва воситаларининг махсус техника, асбоб-анжомларини ишлатиш ва уларнинг тактик-техник тавсифлари бўйича тушунчалар берилди.

Фавқулодда вазиятлар давлат тузилмаси куч ва воситалари томонидан фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича амалий ҳаракатлар ўқув машқлари тарзида кўрсатиб берилди. Шунингдек, авария, ҳалокат, табиий офатлар, эпидемия хавфи юзага келганда ҳамда ҳарбий ҳаракатлар даврида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлардан аҳоли ҳаёти ва соғлигини, моддий бойликларни муҳофаза қилишга қаратилган тадбирлар, бу жараёндаги ҳаракатлар амалда бажариб кўрилди.

Ушбу тадбирга Фаровон маҳалла фуқаролар йиғинида тузилган Фуқаро муҳофазаси тузилмасидан 11 нафар ходим жалб қилинди. Жами ўтказилган кўргазмали ўқув амалий семинари ва тактик-махсус ўқув машқига 37 нафар фуқаро ва 9 та махсус техника қатнашди.

Тадбир якунида барча ваколатли идоралар вакиллари билан ўқув машқи юзасидан фикрлар алмашилди ва келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Б.Тажибоев, туман ФВБ бўлинма бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026