"Жайхун илҳомлари" ННТ грант лойиҳаси доирасида тадбирлар ўтказмоқда
3. Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг барчаси баркамол авлодни тарбиялаб етиштиришга қаратилган.
Туманда фаолият олиб бораётган “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг иш бошлаганига олти йилдан ошди. Ташкилот шу вақт мобайнида халқимиз маънавиятни юксалтириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришда бадиий адабиётнинг ўрни, таъсири ва аҳамиятини янада ошириш, адабиёт, мусиқа, бадиий ва амалий санъат равнақига ҳисса қўшиш ҳамда ҳаваскор шоирлар, ёзувчилар, ижодкорлар, санъаткорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижобий салоҳиятларини рўёбга чиқариш орқали жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилашга ҳисса қўшиб келмоқда.
Ташкилот томонидан айни кунларда “Ёшлар – янги Ўзбекистон, бунёдкорлари” лойиҳаси бўйича мактабларда, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида турли тадбирлар, учрашувлар ўтказиб келмоқда. Мазкур тадбирларда маҳалла фаоллари, фаол ёшлар, маънавият тарғиботчилари, шифокорлар, имомлар, турли касб эгалари иштирок этиб олиб борилаётган ишларнинг янада самаралироқ бўлишига улуш қўшмоқдалар.
Шунингдек, ташкилот томонидан мактаб ўқувчилари орасида ўтказилиб борилаётган иншолар танловида ўқувчилар фаол иштирок этиб ўзларининг иқтидорларини намойиш этиб келмоқдалар. Ўз навбатида ташкилот томонидан энг яхши иншо ижодкорлари танлаб олиниб улар қимматбаҳоли совғалар фахрли ёрлиқлар билан рағбатлантирилиб борилмоқда.
Туманимиздаги 33-сонли мактабда “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни китобхонликка жалб қилиш орқали гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, турли ахлоқсизликлардан ҳимоя қилиш” мавзусида мактаб ўқувчилари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда мактабнинг юқори синф ўқувчилари, ўқувчилар, маънавият тарғиботчилари, фаол ёшлар иштирок этдилар.
“Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг раиси Ўрозали Рейимов ташкилот томонидан эълон қилинган грант лойиҳанинг мазмун-моҳияти, аҳамияти, лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар ва улардан кутилаётган натижалар ҳақида учрашув иштирокчиларига тушунтириб ўтди. Туманда ёшларнинг ижодий салоҳиятларини юзага чиқариш учун яратиб қўйилган имкониятлар ҳам айтиб ўтилди.
Мактаб директори Ҳанифа Яхшимова мактабда давлатимиз томонидан ёшларни маданий-маърифий томондан тарбиялашга қаратилган саъй-ҳаракатларга жавобан олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Ташкилот аъзоси Дилфуза Ўтабоева, маданий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Инобат Матназарова Президентимизнинг бешта муҳим ташаббуси асосида ташкил этилган тўгараклар иши ҳақида маълумот бердилар.
Ўқувчилар учрашув ташкилотчиларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
Ў.Реимов

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶