22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 02:44
Фан ва таълим 👁 297

МАТЕМАТИКА ФАНИ ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА 30-СОНЛИ МАКТАБДА БЕЛЛАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

МАТЕМАТИКА ФАНИ ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА 30-СОНЛИ МАКТАБДА БЕЛЛАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Шу кунларда умумтаълим мактабларида математика фани ойлигига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда. Фан ойлиги доирасида ўтказилаётган тадбирларда ўқувчиларнинг билимлари мустаҳкамланиб, қизиқишлари оширилмоқда. Бундай тадбирларни ташкил этишдан мақсад – ўқувчиларнинг математика ва информатика фанлари бўйича олган назарий билимларини амалиёт билан боғлаш ва математика фанига оид билим кўникма ва малакаларини шакллантиришдан иборат.

Ойлик доирасида Амударё туманидаги 30-сонли мактабда ҳам ҳар бир ҳафта давомида тадбирлар, очиқ дарслар, викториналар, беллашувлар ва баҳс-мунозарали интеллектуал ўйинлар ташкил этилди.

Фан ойлиги муносабати билан 8-синф ўқувчилари ўртасида билимлар беллашуви ўтказилди. Тадбирда дастлаб ойлик доирасида ўтказилаётган тадбирлар, уларнинг фанни ўзлаштиришдаги самараси тўғрисида сўз юритилди. Мактаб ўқувчилари ўртасида синфлар кесимида синов тестлари олингани, ўқувчиларнинг мазкур фанлардан эгаллаган билим, кўникма, малака ва компетенцияларининг мониторинги метод бирлашмаларда жадвал ҳамда диаграммалар асосида таҳлил қилиниб, муҳокама этилгани айтиб ўтилди. Шунингдек, “Очиқ дарслар ҳафталиги”да синфлар кесимида белгиланган мавзулар бўйича машғулотлар олиб борилгани ва бу машғулотларни ота-оналар, ўқитувчилар фаол кузатишгани, таҳлил қилишгани бу таълим самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этаётгани хусусида гапирилди.

Шундан сўнг, мактабнинг 8-синф ўқувчилари ўртасида “Ўйнаймиз – ҳисоб-китоб қиламиз” деб номланган беллашув бошлаб юборилди. Ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида ўтказилган ушбу беллашув мактабнинг информатика фани ўқитувчиси Шоҳида Якубова, математика фани ўқитувчилари Назокат Солиева, Гулистон Гаюпова, Рашид Давлетов, Зоҳид Ўрозбоев, Гулистон Шукуруллаевалар томонидан ташкил этилди.

Таълим ўзбек ва рус тилларида олиб бориладиган синфлар ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган беллашувда иштирокчилар белгиланган шартлар бўйича ўз билимларини синовдан ўтказдилар. Иштирокчилар берилган мисолларни белгиланган вақтда ечишга ҳаракат қилишди. Беллашувда билимларини намоён этган ўқувчилар математика-информатика фанлари сирларини пухта эгаллаганликларини, маҳоратларини кўрсатишди.

Танлов шартларининг ранг-баранглиги иштирокчилар ўртасида катта қизиқиш ва қизғин мунозараларга сабаб бўлди. Айниқса, ўқувчиларнинг математика белгилари ёрдамида чизган сурати ҳакамлар эътиборини тортди. Сардорлар беллашувида ҳар иккала жамоа сардорлари фаол иштирок этишиб, ўз синфларининг ғолиб бўлишига катта ҳисса қўшишди.

Беллашувда ўқувчилар фаол иштирок қилдилар. Шунингдек, уларнинг математика фанидан олган билимлари янада мустаҳкамланди. Қизиқарли, баҳс-мунозарага бой бўлган беллашувда, ўқувчиларнинг аниқ фанларга бўлган қизиқишлари янада ошди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан ушбу тадбирнинг аҳамияти юксак баҳоланди. Ота-оналар ва ўқитувчиларда ҳам катта таассурот қолдирган тадбир фаоллари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Гулзамон Нуруллаева, 30-сонли мактаб ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026