“БУЮК СИЙМОЛАРНИ ЁД ЭТИБ” НОМЛИ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
18 февраль куни 69-мактабнинг она тили фани ўқитувчилари Маҳбуба Сариев ҳамда Саида Нажмаддинова томонидан “Буюк сиймоларни ёд этиб" номли тадбир ташкил этилди.
Тадбирда ўқувчилар З.М.Бобур ҳақидаги асарлардан "Бобурнинг болалиги" ва "Кўҳинур", “Фарҳод ва Ширин” достонидан олинган парчаларни, Навоий ва Гули монологини, саҳна кўринишларида намойиш этишди. Рақслар, қўшиқлар ижро қилиб, тадбирга янада кўпроқ файз киритишди, "Баҳру-байт" мусобақаси ўтказишди. Буюк бобокалонларимизнинг ўлмас асарларидан ва рубоий ва ғазалларидан парчалар ўқидилар.
Баҳру-байт мусобақасида 9-синф ўқувчиси Машҳура Жумиязова ва 6-синф ўқувчиси Муҳлиса Тажибоеванинг бир-биридан қолишмасдан айтган шеърлари кечага ўзгача кайфият бағишлади.
Бу каби тадбирлар орқали ёшларга қадриятларимизни ҳурмат қилиш ва шу билан бирга уларни асраб-авайлаш, улуғлаш ғояси сингдирилмоқда.
Барно Сапаева, 69-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶