36-СОНЛИ МАКТАБДА «ШОҲ ВА ШОИР ХОТИРАСИ ЭҲТИРОМДА» ДЕБ НОМЛАНГАН АДАБИЙ-БАДИИЙ КЕЧА ЎТКАЗИЛДИ
Шоир ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан 36-сонли мактабда «Шоҳ ва шоир хотираси эҳтиромда» номи билан адабий-бадиий кеча ташкил этилди.
Мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари У.Жуманиёзова, С.Юсупова ҳамда бошқалар томонидан ташкил этилган ушбу кечада мактаб директорининг маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Б.Хўжамуродов, Чордара маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси А.Эшимбетов ҳамда мактаб ўқитувчилари иштирок этдилар.
Кечада Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бетакрор шеърияти, Шарқ халқларининг турмуш тарзи, урф-одатлари, табиати ва қадриятлари ҳақида муфассал маълумот берувчи, инсонни комилликка ундовчи асарлари ёш авлодни она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидлаб айтилди. Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солингани, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олгани фахру-ифтихор билан, алоҳида тилга олинди.
Адабий кечани мактабнинг 5-8-синфлар ўқувчилари Бобур ижодига мансуб ғазаллар ва рубоийлар билан давом эттиришди. Айниқса, куйга солиниб, қўшиқ қилиб ижро этилган бобокалон ғазаллари ҳаммага жуда манзур бўлди.
О.Худойберганова, 36-сонли мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶