36-СОНЛИ МАКТАБДА ЁШ КИТОБХОНЛАР ТЎГАРАГИ АЪЗОЛАРИ НАВОИЙХОНЛИК КЕЧАСИНИ ЎТКАЗИШДИ
Мамлакатимиз бўйлаб барча таълим муассасаларида бобокалонимиз Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги кенг миқёсда нишонланмоқда. Шу муносабат билан адабий-бадиий тадбирлар, шеърият кечалари ва бошқа тадбирлар ўтказилмоқда.
Улуғ аждодимиз, сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан 36-сонли мактабда ҳам ёш китобхонлар тўгараги аъзолари иштирокида "Навоий ғазалларини ўрганамиз" номли тадбир ташкил этилди. Мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Саида Юсупова, Эътибор Бобожонова, Наргиза Ўталова, Умида Жуманиёзова, кутубхона мудираси Назокат Саъдуллаева ва бошқалар томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда тўгарак аъзолари иштирок этдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар истиқлолнинг дастлабки йилларидан миллий ўзлигимизни англаш, буюк аждодларимиз номини тиклаш, маънавий меросини асраб-авайлаш ва тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилган бўлса, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан юртимизда китобхонлик маданияти муҳим воқеликка айланаётганини, Мир Алишер Навоий бобомизнинг тенгсиз маънавий мероси бугунги ёшлар ва келажак авлодлар учун ҳам ҳаёт мактаби бўлишини алоҳида таъкидладилар.
Шундан сўнг, адабиёт ихлосмандлари бўлган ўқувчи-ёшлар бобокалонимиз ғазалларидан намуналарни ифодали ёд айтиб бердилар. Достонларидан парчалар айтиб, кечага янада файз киритдилар.
Навоий ижодини пухта ўрганиш, унинг асарларини қайта ва қайта ўқиш, уларда улуғланган ғояларни ёш авлодга англатиш муҳим аҳамият касб этади.
О.Худойберганова, 36-сонли мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶