ЭКОЛОГИК ПАРТИЯ МАСЪУЛЛАРИ АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ
Атроф-муҳит тозалиги, ободлигини асраш, табиатни муҳофаза қилиш бугунги кундаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бу давлат аҳамиятидаги масалалардан бўлганлиги сабабли юртимизда диққатга сазовор ишлар амалга оширилмоқда. Чунки табиат қанчалик асраб-авайланса, келиб чиқиши мумкин бўлган экологик муаммоларнинг олди олиниб, эртанги ҳаётимиз ҳам шунчалик яхши бўлади.
Экологик партиянинг туман Кенгаши масъуллари томонидан аҳоли билан учрашув ўтказилиб, Кенгаш фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, атроф-муҳит тозалигини асраш, маиший чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлаш, яшил ҳудудларни кўпайтириш, кўчат экиш ишларини ҳамжиҳатликда амалга ошириш каби масалалар юзасидан суҳбатлашилди.
Шу йилнинг 2 февраль куни Қиличбой овулида бўлиб ўтган мазкур учрашувда Экологик партия туман Кенгаши раиси Саъдулла Садиков ҳамда Қиличбой овул фуқаролар йиғини раиси, туман Кенгаши депутати Баҳром Қодировлар иштирок этишди.
Тадбирда дастлаб ҳозирги кунда партиянинг туман Кенгаши томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди. Шундан сўнг, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик барқарорликни таъминлаш, маиший чиқиндиларни бошқариш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ирригация тармоқлари ҳолати, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария-эпидемиологик ҳолатни яхшилаш, аҳоли соғлиғини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, тумандаги экологик ҳолатга салбий таъсир ўтказаётган омиллар хусусида атрофлича сўз юритилди.
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, глобаллашиб бораётган экологик муаммоларни фақат хўжалик фаолиятида ресурс тежовчи ва экологик тоза технологияларни жорий қилиш, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш ва соҳада қонунчиликни такомиллаштириш билангина ҳал этиш мумкин эмаслиги бугун яққол намоён бўлиб қолмоқда. Бу борада аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, уларда табиат ва унинг неъматларига ҳамда атроф муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳиссини шакллантириш, экологик таълим тарбия тизимини ривожлантириш ушбу муаммолар ечимини топишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Шу нуқтаи назардан партиянинг туман Кенгаши аҳолининг экологик масалалардаги хабардорлигини оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ҳамда ушбу йўналишдаги ишлар фаоллар ва депутатлар томонидан изчиллик билан давом эттирилмоқда.
Тадбир иштирокчиларига давлатимиз томонидан олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ҳамда қабул қилинган Давлат дастурларининг мазмун-моҳияти ҳам кенг тушунтириб ўтилди.
Тадбир якунида партиянинг туман Кенгаши масъуллари фуқароларни мамлакатимизнинг бебаҳо табиати ва табиий бойликларини асраб-авайлаш ва аҳоли соғлиғини сақлашдек юксак вазифаларни бажаришда фаол иштирок этишга чақирди.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶