24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 21:00
Жамият 👁 249

ЎРТА ТИББИЁТ МУТАХАССИСЛАРИ УЧУН ЎЗ-ЎЗИНИ БАНД ҚИЛИШНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

ЎРТА ТИББИЁТ МУТАХАССИСЛАРИ УЧУН ЎЗ-ЎЗИНИ БАНД ҚИЛИШНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Президентимиз томонидан қабул қилинаётган ҳар бир Қарор ва Фармонлар замирида инсон ва унинг қадр-қиммати, соғлиғи ва фаровон ҳаёти биринчи даражада туради. Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 5 май куни қабул қилинган “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Фармони ҳам юртимизда аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини ва қамровини кенгайтиришга қаратилганлиги билан аҳамиятли.

Амударё туманида ушбу Фармонда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда ўрта тиббиёт мутахассислигига эга бўлган фуқароларга ўз-ўзининг бандлигини таъминлаш бўйича йўл-йўриқлар кўрсатиш юзасидан семинар машғулоти ўтказилди.

1 февраль куни туман Маданият бўлимида ўтказилган ушбу семинар машғулотида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Акмал Асқаров, Нукус Тиббиёт билим юрти ўқитувчиси Жадра Қадирбоева, Нукус шаҳар Тиббиёт бирлашмаси физиотерапия бўлими мудири Роза Қурбонбоева, туман прокурори Жавлонбек Муфтуллаев, Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Фахриддин Абдуллаев, туман Тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси ва вақтинча ишсиз бўлган ўрта тиббиёт мутахассислари иштирок этдилар.

Сўзга чиққан масъуллар Фармонга кўра 2021 йил 1 июлдан бошлаб ҳамширалик иши ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилгани, уларнинг ушбу хизматлар билан малакаларини ошириб борган ҳолда шуғулланишлари белгиланганини таъкидлашди. Бу эса ўз навбатида ўрта тиббиёт ходимларининг бандлигини таъминлаш билан бир қаторда сон жиҳатдан ўсаётган аҳолимизнинг тиббий хизматга бўлган эҳтиёжини таъминлашда, ҳар бир инсон тиббиёт ходими назоратида бўлишига хизмат қилиши билан муҳим аҳамият касб этишини алоҳида эътироф этишди.

Таъкидланганидек, давлат тиббиёт муассасалари билан бир қаторда нодавлат тиббиёт ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш ва уларга янги имкониятлар яратиш масаласи Фармонда ўз аксини топган. Унга кўра 2021 йил 1 июлдан бошлаб нодавлат тиббиёт ташкилотларига махсус автотранспорт воситасида ташкил этиладиган “мобиль тиббиёт” хизмати ёрдамида жойига чиққан ҳолда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, нодавлат тиббиёт ташкилотининг ўрта тиббиёт ходимларидан иборат “тиббий пункт”ларини ташкил этишга рухсат берилди.

Семинар машғулоти давомида вақтинча ишсиз бўлган ўрта тиббиёт ходимларини ўз-ўзини банд қилиш бўйича Фармонда белгилаб берилган чора-тадбирлар, кредит ва субсидия олиш тартиби, иш стажи юритилиши, ишлаш механизми тушунтириб ўтилди.

Ундан ташқари, Нукус шаҳар Тиббиёт бирлашмаси физиотерапия бўлими мудири Роза Қурбонбоева физиотерапия жиҳозларини харид қилиш, уларни ишлатиш бўйича батафсил маълумотлар берди. Нукус Тиббиёт билим юрти ўқитувчиси Жадра Қадирбоева эса кўп йиллар давомида ишсиз бўлган тиббий ходимларининг малакасини ошириш, дипломларини қайта тиклаш бўйича ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтди. Шу билан бир қаторда малака ошириш истагида бўлган тиббиёт ходимлари рўйхати шакллантирилди.

Семинар машғулоти иштирокчилари масъулларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, тўлиқ жавоблар олдилар.

Л.Янгибоева, туман Тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026