24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 20:39
Жамият 👁 339

КОРРУПЦИЯ - ЁШЛАР НИГОҲИДА

КОРРУПЦИЯ - ЁШЛАР НИГОҲИДА

Бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш, ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу орқали қонун устуворлигини таъминлаш бугунги кун тартибидаги асосий вазифа ҳисобланади. Мана шу вазифаларни амалга ошириш чораларининг бир кўриниши сифатида ўтган 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан ташкил этилган “Коррупция – тараққиёт кушандаси” номли умуммиллий иншолар танлови Республика бўйлаб кенг миқёсда ташкил этилди.

Амударё туманида ҳам “Коррупция – тараққиёт кушандаси” номли умуммиллий иншолар танлови ўтказилиб, унда туманимиздаги умумий ўрта таълим мактабларининг 8-11 синф ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасаси талабалари иштирок этиб танлов қизғин ва юқори даражада ўтказилди.

Иншолар танловида иштирокчилар жамиятни емирувчи асосий иллат-коррупция эканлигини ўзининг ижодкорлик қобилиятлари орқали сермазмун сатрлада ифодалаб беришди.

Шунингдек, ғолиб бўлган иштирокчилар туман Халқ таълими бўлими, Адлия бўлими ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашининг Қонунчиликни таъминлаш ва коррупцияга карши курашиш масалалари бўйича доимий комиссия томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ўзбекистон Республикаси бўйлаб ўтказилган ушбу танловда 10 мингдан ортиқ ўқувчи-ёшларнинг иншолари саралаб олиниб, энг муносиб кўрилганлари “Коррупция – ёшлар нигоҳида” номли китобга киритилди.

Қувонарлиси, туманимиздаги 40-сонли умумтаълим мактабининг собиқ ўқувчиси Комила Бахтиёрованинг ҳам ижод махсули юқори баҳоланиб ушбу китобга киритилди.

31 январь куни Амударё тумани ҳокимлиги биносида мазкур китобнинг тақдимот маросими ўтказилди. Унда халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти, туман ҳокимлиги ва сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари масъуллари иштирок этди.

Комила Бахтиёрова ҳозирги кунда Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университетининг хорижий тиллар факультети, инглиз тили ва адабиёти таълим йўналишида 1-босқич талабаси.

Шу ўринда айтиш лозимки, Республика миқёсида ўтказилган ушбу танловда туманимиздан етишиб чиққан ёш истеъдодлардан бирининг меҳнати юқори баҳоланиб, эътирофга сазовор бўлгани Комиланинг барча тенгдошлари ва туманимиз ёшларини ҳам билим олишга, ўз устида изланишга чорлади.

Ўтказилган иншолар танлови орқали адолатпарвар ёшларимизнинг она ватанга меҳр-муҳаббати, коррупцияга қарши курашишда ёшларимизнинг фикрлаш қобилияти анча теранлиги ва шахсий дунёқарашга эга эканлиги яққол намоён бўлди.

Дарҳақиқат, гап коррупцияга қарши кураш ҳақида борар экан, бу борада жамоатчиликнинг назорати жуда муҳим эканини алоҳида таъкидлаш керак. Энг асосийси, бу жараёнда ёшларнинг фаоллиги сезилаётгани эътиборга моликдир.

Ватанимиз келажаги ёшлар қўлида. Шундай экан, уларнинг маънан баркамол бўлиб етишишлари, коррупция сингари иллатнинг тузоғига тушмасликлари учун барчамиз бирдек ҳаракат қилмоғимиз даркор.

Ф.Эшимбетова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026