18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 14:22
Жамият 👁 136

Дарахтлар ва буталарнинг кесилишига йўл қўймаслик мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Дарахтлар ва буталарнинг кесилишига йўл қўймаслик мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Маълумки, 2021 йил 30 декбрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

Қарорга мувофиқ туман Экология бўлими томонидан давлат ўрмон фондига кирмайдиган қимматбаҳо дарахтлар ва буталарнинг кесилишига йўл қўймаслик мақсадида тумандаги корхона ва ташкилотлар, фермер хўжаликлари ва аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилмоқда.

26 январь куни Ўрта қалъа овулида яшовчи аҳоли ўртасида келгусида дарахтларнинг ноқонуний равишда кесилишига, қирғовул, кабутар каби қушларнинг овланишига йўл қўймаслик мақсадида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда туман Экология бўлими бошлиғи Нурбек Узакбаев томонидан атроф-муҳитга зарар етказмаслик, кўчатлар сонини кўпайтириш, ноёб турдаги ҳайвонларни овламаслик бўйича аҳолига кенг тарзда тушинтиришлар берилди.

Тадбирда туман инспекторлари томонидан назорат рейд тадбирлари мунтазам равишда ўтказилиб келинаётганлиги, қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан белгиланган тартибда чоралар кўрилиши огоҳлантирилди.

Шундан сўнг, туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туман Экология бўлими бошлиғи Нурбек Узақбаев фермерларга мурожаат қилар экан, ҳар бир фермер ўз ҳудудидаги атроф-муҳит тозалигини сақлашга, фуқароларнинг табиатга зарар етказмасликлари учун жавобгар эканлигини таъкидлади. Ҳамда туман фермер хўжаликлари раҳбарларидан бу борадаги кафолот хатлари олинди.

Шунингдек йиғилишда, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қирғовуллар сонининг камайиб кетиши сабабли Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан қабул қилинган қарор муҳокама қилинди. Қарорга асосан, 2022-2023 йилларда Республика ҳудудида қирғовулларни овлаш қатъиян ман этилди.

Йиғилишда қайд этиб ўтилганидек, Давлат экология қўмитасига 2022 йил 1 декабрга қадар Экологик кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклатилди. Кодексни кенг жамоатчилик, илмий-тадқиқот институтлари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб этган ҳолда ишлаб чиқиш белгиланган. Шу сабабли қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фуқароларнинг таклифлари, фикр-мулоҳазалари муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Шунингдек, қонунчиликка мувофиқ эндиликда ноқонуний дарахт кесиш ҳолатларини суратга олиб юборган фуқароларга ҳам бир марталик мукофот пули тўланади.

Республика миқёсида Президентимиз фармони асосида “Яшил майдон” акциялари ташкил этилиб, яшил майдонлар сони кўпайтирилган бир вақтда, дарахтларнинг ноқонуний равишда кесилиши катта хато ҳисобланади.

Дарҳақиқат, табиатнинг ўзи заргарга ўхшайди. Унинг бағридан униб чиққан ҳар бир гиёҳ, ҳар бир дарахт, ўрмонлар, ҳайвонот олами ўзига хос бир оламдир. Бу табиий бойликка дахл қилинишининг олдини олиш, муҳофаза қилиш фақат шу соҳа ходимларининг иши эмас, балки барчанинг бурчидир. Чунки, биз яшаётган ҳудуд мусаффолиги, экологик мувозанат барчамизга бирдай дахлдордир.

Ф.Эшимбетова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026