22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 02:44
Фан ва таълим 👁 309

ЁШ КИТОБХОНЛАР БИЛАН ИШЛАШИШ МЕНГА ЗАВҚ БАҒИШЛАЙДИ

ЁШ КИТОБХОНЛАР БИЛАН ИШЛАШИШ МЕНГА ЗАВҚ БАҒИШЛАЙДИ

Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан китобхонлик маданиятини юксалтириш бўйича бошланган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Китоб – инсоннинг энг яқин дўсти, маслаҳатчиси, ақл қайроғи, битмас-туганмас билим манбаидир. Шу боис, халқимиз асрлар давомида китобни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас деб ҳисоблаган. Ҳозирги кунда ҳам фарзандларимиз ота-боболаримизнинг шонли анъаналарини давом эттириб, китобхонликни интеллектуал мулк даражасига кўтариш, китобхонлик савиясини юксалтиришга қаратилган “Энг китобхон мактаб”, “Энг китобхон маҳалла”, “Энг китобхон оила” каби йўналишлардаги танловларнинг фаол иштирокчиларига айланишган.

Мен ўз касбим тақозосига кўра, ёшларнинг китоб танлаш маданияти, китобга ва унинг ижодкорига бўлган ҳурмат ва эътиборига алоҳида аҳамият бераман. Кўпчилик ўқувчи-ёшлар китобхон тенгқурларига тақлид  қилиб, ўзларини ҳақиқатдан ҳам зўр китобхондай кўрсатиб китоб танлашади. Вақт ўтиб, китобни кутубхонага қайтаришганларида айримларининг китобни очиб ҳам кўрмаганига гувоҳ бўламан. Чунки “Китобдан қандай таассурот олдинг?” “Китобдаги ғоя сенга ёқдими?” каби саволларга умуман жавоб беришаолмайдилар. Айрим “китобхон” болалар эса китобни ўқимагани етмагандай, саҳифалари кир-чир, йиртилган ҳолатда қайтаришади.

Лекин кишининг дилини оғритадиган бир ҳолат борки, бу ҳақда гапирмаслик – болалар, ёшлар тарбиясига лоқайдлик ҳисобланади. Китобга меҳр қўймаган айрим ёшлар, ўсмирларга: “бугун интернетда нима гап?” деган саволни бериб кўринг-чи! Сайраб кетишади, тўхтата олмайсиз! Дунёнинг қайси ҳудудида нелар рўй берди-ю, шов-шувга тўла санъат оламида нима гап? Барини ипидан-игнасигача гапириб беришади. Кўпчилик ўсмир-ёшларнинг қимматли вақтларини ижтимоий тармоқлардаги олди-қочди хабарларни ўқишга бағишлаётганлари жуда ачинарли.

Қалбимизда мамнуният ҳиссини  уйғотадиган бир тоифа ўсмир-ёшларнинг қўлидан китоб тушмаслиги, уларнинг бу борада юқоридаги каби тенгдошларидан илмда, одоб-у ахлоқда, фикрат оламида анча ўткир, савияси баланд, маданиятли эканлигини англатади. Бундай китобхон ўсмир-ёшлар орзулари йўлида собитқадам, шахсий фикрига эга, дунёқараши кенг инсонлар бўлиб вояга етадилар ва жамиятда ўз ўрнини топаоладилар.

Мактабимизда китобхон ёшлар талайгина. Мен улар билан шуғулланишдан, орзу-интилишлари хусусида суҳбатлашишдан асло чарчамайман. Аксинча, бу китобхон ўқувчи-ёшлар билан бўладиган мулоқотлардан олам-олам завқ оламан. Улар орасида ўз шахсий фикри, ўз услубига эга ҳаваскор шоир ва шоиралар, адабиётнинг наср жанрида ижод этаётган жажжи “ёзувчилар” ҳам бор. Мактабимизнинг китобсевар ёшларидан Шаҳзода Жўллибоеванинг “Кўнгил карвони” илк шеърлар тўплами “Тараққиёт кўзгуси газетаси” давлат нашриётида чоп этилиб, оммага тарқатилди. Шунингдек, Муҳаббат Ўринбосарованинг “Ҳақ ниетлер” Навбаҳор Сарсенбоеванинг “Кевил тўлғовлари” илк шеърлар ва ҳикоялар тўпламлари ҳам чоп этиш учун нашриётга топширилди. Бундан ташқари, бир гуруҳ ўқувчи-ёшларнинг ижод намуналаридан иборат шеърлар, ҳикоялар ва эртаклар гала тўпламини ҳам тайёрлаб, китоб ҳолида чоп қилдириш ниятидамиз.

Мен бу ўсмир-ёшларнинг ҳар бир ютуғини кўриб, илмга чанқоқлигидан, китобхонлик савияси ва маданияти, дунёқарашлари кенглигидан қувониб кетаман. Уларнинг Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон келажагига масъул инсонлар бўлиб камолга етишларига жуда-жуда ишонаман.

Тазахан Қдирниязова, 3-сонли мактаб кутубхонаси мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026