24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 19:25
Жамият 👁 267

АСКАР ОНАЛАРИНИ ШАРАФЛАШГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

АСКАР ОНАЛАРИНИ ШАРАФЛАШГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда Ватанни шараф билан ҳимоя қилаётган ҳарбийларнинг, йигитлик бурчини адо этаётган мард ва жасур аскарларнинг оналарига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш анъанага айланди. Ҳар йили 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни олдидан шу муносабат билан жойларда тадбир ўтказилиб, аскар оналари шарафланади. Зеро, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизни, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаётган Ватанимиз посбонларининг оналари ҳар қанча эъзозлашга, шарафлашга лойиқ.

Амударё туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 30 йиллиги байрами муносабати билан “Аскар оналарини шарафлаймиз” деб номланган тадбир ўтказилди.

13 январь куни 9-сонли Мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган ушбу тадбирда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Муқаддас Бекназарова, туман Мудофаа бўлими ходими Роман Рўзметов, давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм хизматчи ва аскарлари, фуқаролар йиғинлари масъуллари ҳамда Ватан олдидаги бурчини адо этиш учун Қуролли кучларимиз сафида хизмат қилаётган аскар оналари иштирок этдилар.

Тадбирни туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Муқаддас Бекназарова очиб берди ва йиғилганларни 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этиб, ватанпарвар, мард ўғлонларни ўстираётган ота-оналарни шарафлади. Шундан сўнг, туман ҳокими Султонбой Йўлдашевнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди. 

Тадбирда бугунги кунда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида Миллий армиямиз сафларида хизмат қилиш, юртимиз ва халқимиз осойишталигини таъминлашга ҳисса қўшиш ҳар бир йигит учун юксак шон-шараф ишига айланганини алоҳида таъкидланди. Шунингдек, айни пайтда юртимизнинг турли ҳудудларидаги ҳарбий қисмларда бурчига садоқат билан хизмат қилаётган аскарларнинг оналари шарафланди. Ушбу тадбирда иштирок этаётган бошқа масъуллар ва аскар оналари Манзура Қўчқарова, Нигора Сапаровалар ҳам барчани Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 30 йиллик байрами билан табриклади.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан таъкидланганидек, ўтган йиллар давомида Ватан посбонларига муносиб шарт-шароит яратиб  бериш, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоялаш борасида тизимли ишлар амалга оширилди. Натижада ҳарбий хизматнинг мақоми юксалиб, фуқароларнинг мазкур жабҳага бўлган қизиқиши янада ошди. Фарзанди муддатли ҳарбий хизматни ўташи ота-она учун ҳам, яқинлари учун ҳам фахр ва ифтихорга айланди.

Ватан ҳимоясидек шарафли йигитлик бурчини бажариб келаётган мард ўғлонларни тарбиялаб вояга етказган азиз оналарга ҳомийларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Шундан сўнг, тадбирга туманимизда йигитлик бурчини аъло даражада ўтаётган аскар йигитларимизнинг кириб келиши онажонларга кутилмаган совға бўлди. Энг ҳаяжонли бўлган бу лаҳзалар онажонларга жуда катта қувонч бахш этди.

Тумандаги таниқли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар ҳам таклиф этилганларга ҳақиқий байрам кайфиятларини тақдим этдилар. Тадбир иштирокчилари, аскарлар ва уларнинг оналари қувноқ рақслари билан даврага янада кўтаринкилик, завқ-шавқ киритдилар.

Тадбир барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Гавҳар ЧИМБАЙЧИЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026