24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 19:25
Жамият 👁 330

АМУДАРЁДА МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ КАТТА ТАНТАНА БИЛАН НИШОНЛАНДИ

АМУДАРЁДА МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ КАТТА ТАНТАНА БИЛАН НИШОНЛАНДИ

(Мавзуга оид фотогалерея)

Ватан! Онамиздай азиз, мўътабар ва мунис меҳр қўрғони, отамиздай  буюк эҳтиромга муносиб макон. Киндик қонимиз тўкилган муқаддас гўша!

Халқимиз бекорга “қон тортади” ёки “қондошлар ўртасида узилмас ришта бор”, деб айтишмаган. Шунинг учун биз қаерда бўлишимиздан қатъий назар, онамиз бағрига интилган каби ўзимиз туғилган тупроққа талпиниб турамиз. Ватанни она деган муқаддас сўз билан ёнма-ён ишлатишимизда ҳам ажиб бир ҳикмат бор. Чунки, инсон дунёга келмасидан аввал онасининг вужудида улғаяди, дунёга келгач эса Ватан бағрида, Ватаннинг чексиз меҳр-муҳаббат тафтида униб-ўсади. Шу боис, онани ардоқлаш Ватанни, Ватанни ҳимоя қилиш онанинг  ҳурматини жойига қўйиш, тинчлик-хотиржамлигини таъминлашдир.

Донишманд халқимиз закоси туфайли яратилган “Туғилган ердан кўнгил узилмас, юрт қўриганнинг юрти бузилмас”, деган пурмаъно мақолда ҳам она билан Ватанни асраб-авайлашга гўзал ишора бор.

Халқимизнинг мард ва жасур, она Ватанни севиб-ардоқлайдиган садоқатли ҳимоячилари, Алпомиш ўғлонлари бор экан, мустақил мамлакатимиз гуллаб-яшнайверади, онажонлар хотиржам, она Юрт кўксида ҳар тонг аллалар янграйверади.

Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан туман Маданият маркази биносида ташкил этилган театрлаштирилган тантанали тадбирнинг ҳар бир лаҳзасида ана шундай гўзал туйғулар жаранг сочди. Ватанга садоқат, меҳр-муҳаббат, Мустақиллик ғояларига юксак эҳтиром туйғулари акс-садо бериб, она Юрт ҳимоячилари шарафланди. Ватан хавфсизлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаётган Ватан посбонларининг мардлиги ва жасоратини мадҳ этувчи ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлар янгради. Янгиланган мустаҳкам Миллий Армиямиз куч қудратини ифода  этувчи адабий композициялар, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Байрам тантанаси ўтказиладиган  туман Маданият маркази фойесида, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг туманимиздаги ҳарбий қисмлари томонидан замонавий қурол-аслаҳалар кшргазмаси ташкил этилди. Гуллар ва турфа ёритгичлар фонида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси байроқлари ҳилпираб турган фойеда меҳмонларни 9- ва 21-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабларининг санъатсевар ўқувчилари Ватанни мадҳ этувчи ҳарбий марш садолари билан кутиб олдилар. Концерт зали тўридаги катта мониторда “Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 30 йиллик байрами муборак бўлсин!” шиори Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари байроқлари фонида байрам тантанасига ўзгача шукуҳ бағишлади. Қалбларга кўтаринки кайфият бағишловчи чорлов ва Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари мадҳиялари янгради.

Тантанали байрам тадбирига ташриф буюрган туманимиз ҳудудидаги Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларнинг зобитлари, муддатли ҳарбий хизмат бурчини адо этаётган аскарлари ва Миллий Армиямизнинг фахрий ҳамда заҳирадаги зобит ва аскарларига Амударё тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Маҳмуд Шерметов ўзининг самимий тилакларини изҳор этиб байрам тадбирини очиб берди.

Шундан сўнг Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари таркибидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси Зуҳриддин Турапов, ҳарбий хизматчи Отабек Маҳмудовлар сўзга чиқишиб, ўз табрик нутқларида Мустақиллик йилларида юртимизда давом этаётган моддий ва маънавий тараққиёт асосида тинчликни сақлаш, иқтисодиётни ривожлантириш ва халқимиз турмуш даражасини янада юксалтириш борасида улкан натижаларга эришилгани ва бу тараққиётнинг бирдан-бир омили, Ватандаги барқарор тинчлик туфайли эканлигини таъкидлаб, тинчлик ҳимоячилари, она Ватан опсбонларининг беқиёс катта хизмати, матонат ва жасоратини алоҳида эътироф этишди.

Байрам тадбирининг расмий тантанали қисмидан сўнг саҳнадаги мониторда Ўзбекистон Қуролли Кучларининг фаолияти, зобит ва аскарларнинг юртимиз сарҳадларини қўриқлаш жараёнидаги жасорат ва қаҳрамонликлари акс эттирилиб, туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган катта концерт дастури намойиш этилди. Санъаткорларнинг ҳар бир чиқишидан олдин тинчлик, осойишталик посбонлари – Ватан ҳимоячиларини шарафловчи шеърлар ўқилди. Дилрабо куй-қўшиқлар янграб, жозибали рақслар ижро этилди.

Тантанали байрам тадбири давомида туман Мудофаа ишлари бўлимига ҳамда туманимиз ҳудудидаги Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий қисмларида хизмат бурчини ўтаётган Миллий Армия зобитлари, муддатли ҳарбий хизмат бурчларини адо этаётган намунали аскарларга Амударё тумани ҳокимининг ташаккурномалари тақдим этилиб, эсдалик совғалари топширилди.

Бири-биридан жозибали куй-қўшиқлар янграб, туманимиз ҳудудидаги ҳарбий қисмларда ўз хизмат бурчини ўтаётган ҳарбийлар ҳам рақсга тушиб, байрамни хушнудлик билан нишонладилар. Зеро, ана шу Алпомиш ўғлонлар бор экан:

Отанинг кўнгли тўқ, яшар хотиржам,

Бешикларин қучган оналар хуррам.

Ватан, ҳар кунингда тантана, байрам –

Қудратли Армиянг – ҚАЛҚОН бор учун!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026