21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 06:48
Жамият 👁 271

ХИЗМАТ ТАКОМИЛЛАШИШИ НАТИЖАСИДА ҚЎРИҚЛАНАДИГАН ОБЪЕКТЛАР СОНИ ОРТМОҚДА

ХИЗМАТ ТАКОМИЛЛАШИШИ НАТИЖАСИДА ҚЎРИҚЛАНАДИГАН ОБЪЕКТЛАР СОНИ ОРТМОҚДА

Мамлакатимизда барча соҳаларни ислоҳ қилиш, иш юритиш тизимини такомиллаштириш, замонавий технологиялар ҳамда малакали кадрлар билан таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар изчил давом эттирилиб, салмоқли натижалар қўлга киритилмоқда. Бу Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бошқармаси хизматининг қўриқлаш хавфсизлик техника воситаларини жорий қилиш ва фойдаланишни ташкиллаштириш тизимида ҳам яққол намоён бўлмоқда.

Бугунги кунда Амударё туманидаги Қўриқлаш бўлими техник қўриқлаш маркази томонидан 151 та объект ва 31 хонадон ишончли қўриқланмоқда. Шахсий таркибда 60 нафарга яқин ходим хизмат қилади. Хизмат вазифасини амалга оширишда 4 та хизмат машинасидан фойдаланилади. Жиноятчиликнинг олдини олиш, ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш каби жиноятларга йўл қўймаслик мақсадида Қўриқлаш бўлими томонидан тизим янги замонавий қўриқлов ускуналари, алоқа ва транспорт воситалари билан жиҳозланди. Сўнгги русумдаги ушбу алоқа ва автотранспорт воситалари қўриқлаш хизматини самарали ташкил қилишга замин яратмоқда.

12 январь куни Қўриқлаш бўлими техник қўриқлаш маркази томонидан шартнома асосида қўриқланаётган якка тадбиркорга тегишли бўлган "Дониёржон Сабиров" корхонаси ва ва Муҳайё Йўлдошева хонадонида режа асосида тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Машғулот давомида қўриқлаш хизмати фаолияти самарадорлигини ошириш, тизимни илғор технологиялари билан изчил таъминлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида сўз юритилди. Шунингдек, қўриқловдаги объектлар, айниқса, аҳоли хонадонлари хавфсизлигини ҳимоя қилиш чоралари кўрилаётгани таъкидланди.

Шу билан бирга туман ҳудудида фаолият кўрсатаётган халқ хўжалиги идоралари, таълим муассасалари, бозорлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, хусусий дўконлар, компьютер марказлари, тўлов қабул қилиш шохобчалари, мулкчилик шаклидан қатъий назар бошқа савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, кўп қаватли уйларда фуқароларнинг хавфсизлиги таъминланаётгани ҳақида маълумотлар берилди.

Ундан ташқари, объектга ва хонадонга номаълум шахс талон-тарож қилиш мақсадида кирган пайтда хизмат ходимлари ва объектлар эгалари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар кўргазмали тарзда бажарилиб, кўрсатиб берилди.

Бундай ҳолат содир бўлганида Қўриқлаш бўлими техник қўриқлаш марказига сигнал етиб бориши, шундан кейинги тезкор гуруҳнинг ҳаракатлари амалда бажарилиб, барчасига кенг тушунчалар берилди. Ўқув машғулоти хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда талофатларсиз ўтказилди.

Туман Қўриқлаш бўлими техник қўриқлаш маркази томонидан шу кунга қадар барча объект ва хонадонлар қўриқлаш сигнализацияси воситаси «Приток-А» тизими орқали шартнома асосида қўриқланиб келинмоқда. Эътиборли жиҳати, қўриқловга олинган объектларда кейинги йилларда ўғирликларнинг содир этилишига йўл қўйилмади.

Қўриқлаш бўлими ходимлари турли тарғибот-ташвиқот тадбирларини ҳам ўтказиб, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга катта ҳисса қўшаётгани натижасида қўриқловдаги объектлар кўпайиб, янгидан қурилаётган савдо мажмуалари, бозор расталари фуқаролар томонидан қўриқловга топширилмоқда. Бу, албатта, қўриқлаш хизматига бўлган ишончнинг ортиб бораётганидан далолат беради.

Б.Атаджанов, туман Қўриқлаш бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026