21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 00:25
Жамият 👁 601

“ОМАД ШОУ”ДА ОМАДИ КЕЛГАН ОТАХОНГА “ДАМАС” АВТОМАШИНАСИ ТОПШИРИЛДИ

“ОМАД ШОУ”ДА ОМАДИ КЕЛГАН ОТАХОНГА “ДАМАС” АВТОМАШИНАСИ ТОПШИРИЛДИ

Ўзбекистон дея аталмиш ушбу табаррук заминда аждодларимиз бир-бирига меҳр-оқибатли, ғамхўр бўлиб умргузаронлик қилиб келишган. Ҳозирги кунда ҳам яқин қўшничилик, бир-бировни йўқлаб туриш, қувончларини бирга баҳам кўришдек боқий қадриятлар ҳаётимизга файз, маъно-мазмун бахш этмоқда.

Юртдошларимиз Янги 2022 йилни кутишга улкан тадориклар кўраётган байрам арафаси кунларининг бири Манғит шаҳрининг Янгиобод маҳалласида истиқомат қилувчи Соатбой Отажонов хонадони қувончли воқеа сабаб дўст-биродарлар яқинлар билан гавжум бўлди. Боиси, хонадон соҳиби Соатбой ака Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Менинг юртим” телеканали эфирга узатилаётган “Омад шоу” ўйинида иштирок этиб, “Дамас” автомашинасини ютиб олди.

Ўйинни томоша қилган яқинлар Соатбой Отажоновни уйига қайтганида қувониб қарши олишди ва ютуқ билан қутлашди.

Соатбой Отажонов ҳам, аёли Тўхтажон опа ҳам ўғил-қизларини уйли-жойли қилиб, неваралар қизиқларини кўриб ўтирган элда азиз инсонлар. Соатбой ота Янгиобод кўчаси кўчабошчиси. Отахон ўзи масъул бўлган ҳудуд хонадонлар тинч-осойишталиги, оилалар мустаҳкамлиги, шу оилаларда вояга етаётган ёш авлод камолининг чинакам фидойиси. Тўй-маъракаларни ортиқча чиқимларсиз, исрофгарчиликларсиз ўтказиш учун жон куйдиради, меъёрда ўтказишга бош-қош бўлади. Шунданми, маҳаллада обрў-эътибори баланд. Фарзанди, келини ҳам касбли, одобли.

Шу боисдан хушхабардан қувонганлар ҳам, қутлаганлар ҳам кўп бўлди. Шу йил 6 январь куни отахоннинг уйида ҳақиқий байрам бўлди: “Дамас” автомашинаси телеўйин қоидасига кўра, тантанали равишда ғолибнинг уйига келган ҳолда топширилди.

Ютуқ-машинани “Омад шоу” телеўйини ижодкорларининг ҳовлиси олдига ҳайдаб келишини қўни-қўшнилар, қариндошлар, дўст-биродарлар қувонч билан қарши олдилар. Машина калитининг ютуқ эгасига топширилиши қарсаклар билан олқишланди.

Байрам шукуҳи сўнмаган кунларнинг бирида оиласини шодликларга белаган ютуқ машина калитини қўлига олган Соатбой Отажонов телеўйин ташкилотчиларига, қувончига шерик бўлиш учун хонадонига ташриф буюрган қариндошлари, маҳалладошлари ва дўст-биродарларига чуқур миннатдорчилик билдирди, барчага ҳам шундай ютуқлар насиб этишини тилади.

У анчадан бери ушбу телеўйинда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи маҳсулотларни аввало сифатлилиги учун невараларига харид қилар, стекерини телеўйинга ҳам СМС тарзида жўнатиб турар эди.

Отахоннинг невараларига атаб олган ширинликлари эвазига ана шундай ютуққа сазовор бўлгани ҳавас қилса, арзийди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026