2021 йил сарҳисоби: ЭЪТИБОР ВА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЁШЛАРНИ ЮКСАК МАРРАЛАРГА УНДАМОҚДА
Юртимизда йил сайин ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ёшлар ўз ташаббусларини ишонч билан илгари суриши ва давлатимиз равнақида фаол иштирок этиши учун кенг имконият ва муносиб шароит яратиш Давлатимиз раҳбари эътиборидаги асосий масалалардан бири бўлмоқда. Ўтаётган 2021 йил ҳам “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиниб, қатор ишлар амалга оширилди.
Шунга мувофиқ, мазкур йилда ҳам ёшлар сиёсатини янада янги босқичга кўтариш мақсадида Давлат дастури ишлаб чиқилди.
Дастурга мувофиқ туманимиздаги 49 та маҳаллада 44 340 нафар ёшлардан 43 119 нафари, яъни 97,2 фоизи билан бирма-бир мулоқот қилинди. Шундан 6 672 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилди. Кўрилган амалий чора-тадбирлар натижасида улардан 6556 нафари дафтардан чиқарилди. Ҳозирда туман бўйича 116 нафар ёшлар дафтар рўйхатида қолдирилган.
Айтиш жоизки, “Ёшлар дафтари”дан чиқарилган ёшларнинг 867 нафари доимий ва жамоат иш ўринларига жойлаштирилди, 318 нафарига 9 млрд. 617 млн. сўм имтиёзли кредитлар, 329 нафарига субсидия ажратилди. “Ҳар бир ёшга – бир гектар” тамойили асосида 5042 нафарига 1010 гектар ер майдонлари бўлиб берилди.
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган махсус жамғармада жами 1 млрд. 352 млн. сўм маблағ шакллантирилган. Бугунги кунга қадар жамғарма маблағлари ҳисобидан 1570 нафар ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 1131,1 млн. сўм маблағ сарфланди.
Шунингдек, 21 нафар ёшларга бир марталик моддий ёрдам учун 20,7 млн.сўм, 189 нафар ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари харид қилишга 307,8 млн. сўм, 76 нафар ёшларга ҳайдовчилик гувоҳномаси учун 106,3 млн. сўм маблағ ажратиб берилди. Шунингдек, 30 нафар ёшларга тўлов-контракт суммасининг 50 фоиз қисмини тўлаш учун 115,7 млн. сўм, 2 нафар ёшга сафарбарлик чақирув резерви хизмати бадалига 10,5 млн. сўм, 1 нафар ёшга даволаниши учун 7 млн. сўм маблағ сарф этилди.
Ундан ташқари, 20 та маҳалла фуқаролар йиғинларига “Street work out” спорт майдончалари қуриш учун 150 млн. сўм маблағ ажратилди. Ёш истеъдодлардан 1 251 нафарини қўллаб-қувватлаш учун 413,1 млн. сўм, маданият марказларига 323 млн. сўм, мактабларни спорт инвентарлари билан таъминлаш учун 89,5 млн. сўм ишлатилди.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида 31 та спорт тўгараклари ташкил қилиниб, уларга кўплаб ёшлар қамраб олинди. Шу билан бирга IT соҳасини ривожлантириш мақсадида “IT маркази” филиали ташкил этилди ва ундаги 5 та тўгаракка барча ҳудудлардан ёшлар жалб қилинди.
Ўтаётган йил туманимиз ёшлари ҳаётида ҳам чуқур из қолдирди, дея тўла ишонч билан айта оламан. Президентимизнинг эътибори, давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши ёшларни янада юксак марраларни забт этишга ундайверади.
Ж.Давлетов, Ёшлар агентлиги туман бўлими бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶