24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 21:45
Жамият 👁 355

ПРОФЕССОР МАТЧОНОВ ОЛИМЖОН ДАВЛАТБОЕВИЧ ЎЗИ ТАҲСИЛ ОЛГАН 29-СОНЛИ МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ ВА СОБИҚ УСТОЗЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

ПРОФЕССОР МАТЧОНОВ ОЛИМЖОН ДАВЛАТБОЕВИЧ ЎЗИ ТАҲСИЛ ОЛГАН 29-СОНЛИ МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ ВА СОБИҚ УСТОЗЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Инсоннинг хотирасидан кўп нарсалар, воқеа-ҳодисалар ўчиб кетиши мумкин. Лекин болалик, ўсмирлик ва ёшлик дамлари билан боғлиқ унутилмас лаҳзалар борки, бу дамлар билан инсон мангу хотиралар оғушига такрор ва такрор қайтаверади. Айниқса, илк таълим-тарбия олган мактаби, устозлари билан боғлиқ ширин хотиралар мангу уйғоқдир ва инсонни бағрига чорлайверади.

Ўзбекистон Фанлар академияси биоорганик кимё амалий технологиялар лабораторияси мудири, кимё фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Миллий Университетининг кимё факультети ўқитувчиси Матчонов Олимжон Давлатбоевич асли Амударё туманидан. У туманнинг Қангли овулида туғилиб-ўсган ва овулдаги 29-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олган.

Олимжон Матчонов ҳар гал ўзи туғилиб-ўсган овулга келганида, албатта, болалик ва ёшлик хотираларига гувоҳ 29-сонли  мактабга ташриф буюриб, бугунги авлод вакиллари бўлган ўқувчи-ёшлар билан учрашади. Ўзи  таълим олган синфхоналарга кириб, мактаб ҳаётига оид ўзгаришлар, таълим-тарбия жараёнлари билан  яқиндан танишади.

Янги йил байрами арафасида Матчонов Олимжон Давлатбоевич 29-сонли мактабнинг собиқ директори, қадрдон устози, айни пайтда 90 ёшга тўлган фахрий ўқитувчи Дурдибой ота Ердошевнинг хонадонида бўлиб, азиз устозини муборакбод этди. Нуроний устозига шогирдлик эҳтироми ила байрам совғаларини топширди. Устоз ва шогирд олис йиллар хотираларини эсладилар. Ҳаётда эришган ютуқлари, янгиланишлар, ўзгаришлар ҳақида фикрлашдилар.

Шундан сўнг, Олимжон Матчонов 29-сонли мактабда бўлиб, ўқувчи-ёшлар билан учрашди, мактаб кутубхонасига китоблар тўпламини совға қилди. Учрашув тадбирида мактабнинг юқори синф ўқувчилари, мактаб ўқитувчилари, фахрий устозлар иштирок этдилар. Собиқ ўқувчи, айни пайтда Ўзбекистонга, қолаверса, дунёдаги кимёгар олимларга яхши таниш, кимё фанлари доктори, профессор даражасига етишган Матчонов Олимжон Давлатбоевич ёшларга илм олиш, ўқиб-ўрганишнинг, илмий  фаолият юритишнинг халқимиз ва Ватанимиз равнақи учун беқиёс катта фойдаси хусусида сўз юритиб, бугунги ёш мактабдош дўстларини илм чўққиларини эгаллаш сари дадил қадамлар қўйишга чақирди.

Шундан сўнг, Қангли ОФЙ раиси Рустам Худоёров, меҳнат фахрийси Жангабой Ражабов, профессор Олимжон Матчоновнинг биринчи устози Султон Авазметов, фахрий устоз Йўлдош Сапарбоев ҳамда 29-сонли мактабнинг айни пайтдаги директори Баҳром Сапаровлар сўзга чиқишиб, 29-сонли мактабда таълим-тарбия олган, айни пайтда таниқли кимёгар олим даражасига эришган қанглилик профессор Олимжон Матчонов билан фахрланишларини таъкидладилар.

Тадбирда профессор Олимжон Матчоновнинг отаси Давлатбой ота Матчонов ҳам сўзга чиқиб, ўғлининг ўқувчилик, талабалик йиллари, тинимсиз илмий изланишлар олиб бориш, ўқиб-ўрганиш, олимлик даражасига етишиш йўлидаги машаққатли меҳнатлари, қийинчиликларни сабр-тоқат ва матонат билан енгиб ўтгани ҳақида ўқувчи-ёшларга сўзлаб берди. Учрашув тадбирида ўқувчи-ёшлар профессор Олимжон Матчоновга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва барча саволларига батафсил жавоблар олдилар.

Рисолат ИБРАГИМОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026