14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 21:11
Фан ва таълим 👁 245

15-СОНЛИ МАКТАБДА “МЕНИНГ КЕЛАЖАКДАГИ КАСБИМ” ШИОРИ ОСТИДА КАСБЛАР ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ

15-СОНЛИ МАКТАБДА “МЕНИНГ КЕЛАЖАКДАГИ КАСБИМ” ШИОРИ ОСТИДА КАСБЛАР ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Умумтаълим мактабларида битирувчиларни қизиқиши ва иқтидорига кўра аниқ касб танлашларига кўмаклашиш, яратилган шарт-шароитлардан оқилона, унумли фойдаланишга ундаш орқали йўл кўрсатиш уларнинг мустақил ҳаётга қадам қўйишларида муҳим аҳамият касб этади. Касбни тўғри танлаган тиришқоқ, шижоатли ёшлар таълимнинг келгуси босқичида ҳам илм сирларини, касб-ҳунарни пухта эгаллаб, ўз олдиларига қўйган эзгу мақсадлари сари дадил одимлайверади.
Шу йил 18 декабрь куни 15-сонли умумий ўрта таълим мактабда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида “Менинг келажакдаги касбим” шиори остида касблар фестивали ўтказилди. Фестивалда тумандаги бошқа мактаблар директорлари, психологлари ва ўқувчилари иштирок этдилар. Шунингдек, турли касб эгалари, яъни Қиличбой қишлоғидаги тадбиркорлик билан шуғулланувчи касб эгалари, чилангарлик, автомобилларга хизмат кўрсатиш устаси, ёнғин хавфсизлиги ходими, ҳарбийлар, ҳудуддаги 7-сонли оилавий поликлиника ходимлари ҳам ташриф буюрдилар.
Фестивални 15-сонли мактаб директори Муроджон Болтаев очиб берди ва мамлакатимизда ёшларнинг пухта билим олиши, ўзлари танлаган касб-ҳунарни эгаллаши, иқтидор ва салоҳиятини тўлақонли юзага чиқариши учун барча шароитлар яратилганини таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимини юксалтириш ва баркамол авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол комил инсон қилиб тарбиялаш мақсадида таълим соҳасида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилаётгани, мактабдаги шароит, олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.
Таъкидланганидек, ёшлар келажакда жамият ривожида ўз ҳиссаларини қўшиши, комил инсон бўлиб етишишларида ўз хоҳиши, мойиллиги, қобилиятига мос касб-ҳунар танлашлари муҳим аҳамият касб этади. Ўқувчиларнинг имкониятлар ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг жадал интеллектуал ривожланиши чуқур, соҳалаштирилган, табақалаштирилган касбга йўналтирилган таълим олишини таъминлайди.
Зеро, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишлари таълим-тарбия билан узвий кечадиган, унинг барча қирраларини қамраб оладиган узлуксиз жараёндир. Ўқувчиларнинг қизиқишлари, лаёқатлари, қобилиятлари ва индивидуал хусусиятларини ривожлантириш касб-ҳунарга йўл олаётган ҳар бир ўсмир учун жуда муҳимдир. Бундай тадбирлар ўқувчиларнинг касбий қарор қабул қилиши, онгли равишда касб танлашига йўналиш бериши билан аҳамиятлидир.
Тадбирга ташриф буюрган турли касб эгалари ўз касблари ҳақида тушунчалар бердилар. Тадбиркорлар уларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, имтиёзли кредит олиш тартиби хусусида маълумотлар, тавсиялар бериб, йўл-йўриқ кўрсатдилар.
Фестиваль жараёнида мактабдаги “Дурадгорлик”, “Бичиш-тикиш”, “Ошпазлик”, “Қандолатчилик”, “Ёш химиклар”, “Мунчоқ тўқиш”, “Ёш гулчилар” каби тўгараклар раҳбарлари ва ўқувчилар ташкил этган кўргазмалар барчага манзур бўлди ва катта қизиқиш уйғотди.
Тадбир давомида битирувчи ўқувчилар олий таълим ўқув юртларида ўзлари танлаб олган таълим йўналиши бўйича билим савияларини ошириш ҳамда фанни чуқур ўрганишга қаратилган махсус кўникмаларини ўзларида шакллантириш имкониятига эга бўлишлари ҳақидаги кенг маълумотларга ҳам эга бўлдилар.
Фестиваль давомида мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари қўғирчоқ театри томошаларини ижро этиб, тадбирга байрамона кайфият бахш этдилар.

Искандар Искандаров, 15-сонли мактаб директорининг

маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019