ҲАЛОЛ МЕҲНАТЛАР ЭЪТИРОФИ
Якунланаётган йил бизнинг 87- сонли умумий ўрта таълим мактабимиз ўқитувчилар жамоаси учун ҳам эсда қоларли воқеаларга бой бўлди.Ўқувчиларга фан асосларини чуқур ўргатиш, иқтидорини ривожлантириш, маънавий етук инсонлар қилиб камолга етказиш борасидаги интилишлар ўз самарасини бермоқда. Буни ўқувчиларимизнинг турли кўрик- танловлар, билимлар синовларида эришаётган натижаларида, битирувчиларимизнинг олийгоҳларга ўқишга кириш кўрсаткичларида ҳам кўришимиз мумкин.
Шуниси эътиборга сазоворки, юртимизда эзгу ниятлар билан қилинган ҳалол меҳнат эътиборсиз қолмайди.Биз буни шу йилнинг 23 декабрь куни мактабимизда бўлган қувонарли воқеадан ҳам кўришимиз мумкин.Гап шундаки, ўқув йили мобайнида эришилган яхши натижалар учун мактабимиз ўқитувчилар жамоаси туман Халқ таълими бўлими томонидан энг сўнгги русумдаги телевизор билан тақдирланди. Совғани бўлим ходимлари Иброҳим Ражабов, Ўткир Матмуродовлар келиб топширдилар ва жамоамизнинг бундан кейинги ишларида ҳам омадлар тиладилар.
Ҳалол меҳнатлар эътирофи барчамизни келгусида бундан-да самарали ишлашга рағбатлантирди.
Сайёра САЪДУЛЛАЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶