14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 21:39
Фан ва таълим 👁 249

20-сонли мактабда ижтимоий фанлар ойлиги якунига бағишланган тадбир ўтказилди

20-сонли мактабда ижтимоий фанлар ойлиги якунига бағишланган тадбир ўтказилди

Амударё туманидаги 20-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ва ўқитувчилар жамоаси учун декабрь бири-биридан қизиқарли таассуротлар билан якунланмоқда. Мактабда декабрь – ижтимоий фанлар ойлиги доирасида “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” мавзусида ижтимоий фанлар услуббирлашмаси аъзолари томонидан тарих фанидан намунали очиқ  дарслар, заковат беллашувлари, синфлараро ва гуруҳлараро билимдонлар баҳслари, мактаб амалиётчи  психологи томонидан “Касблар ҳафталиги” тадбирлари ўтказилди. Шунингдек “Сиз қонунни  биласизми?”, “Мадҳиямиз - фахримиз” мавзуларида  кенгайтирилган савол-жавоб кечалари, давра суҳбатлари, адабий-мусиқий тадбирларда мактабнинг  қуйи синфлари ҳамда юқори синфлар ўқувчиларининг фаол иштироки таъминланди. Ойликнинг  сўнгги ҳафтасида барча тадбирлар умумлаштирилди ва якуний тадбирда ўқувчилар фан ойлиги  давомида олган билим ва кўникмаларини амалда  намоён этишлари учун шароит яратилди.

Тадбир ўтказиладиган мактаб фойеси буюк аждодларимизнинг портретлари, жаҳон илм-фанига қўшган беқиёс улкан  ҳиссалари ҳақида ҳикоя қилувчи суратлар, аъбомлар, ўқувчилар томонидан тайёрланган кўргазмали воситалар, ижтимоий  фанлар ойлиги акс эттирилган деворий газеталар билан безатилди.

Тадбирни мактаб директори кириш сўзи билан очди ва дунё илм-фанига, тарих, математика, тиббиёт, ҳуқуқшунослик, жуғрофия каби фанларнинг ривожига муносиб ҳисса қўшган олимлар, шунингдек ҳақиқий ислом дини тараққиётини таъминлаган, ҳамон мусулмон оламининг шон-шараф чўққисида турган имом Бухорий, Ат-Термизий буюк саркардалар, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, афсонавий Тўмарис, Широқ, Алпомишларнинг  буюк маънавий мероси ҳақида сўз юритди.

Шундан сўнг, тадбирнинг асосий қисми бошланди. Унда  ўқувчи-ёшлар фан ойлиги давомида ўзлари олган билимлари бўйича викторина саволларига жавоб бердилар. 8-9-синфлар ўқувчилари ўзлари тайёрлаган буклетлар ва Ўзбекистон давлатчилик тарихига оид чизган суратлари, буюк аждодларимиз – Абу Али Ибн Сино, Имом Ал-Бухорий, Жалоллидин Мангуберди, Темур Малик  Амир Темур, Ал Хоразмий, Ал Беруний, Ат-Термизий каби тарихий сиймоларнинг бунёдкорлик ишлари, буюк кашфиётлари, дунё илм-фани ва сиёсатига қўшган ҳиссалари, айниқса, енгилмас саркарда, йирик давлат арбоби Амир Темурнинг давлатчилик тарихи, саркардилик қобилияти ва шон-шуҳрати хусусида маърузалар қилдилар. Шу билан бирга ойлик давомида олган билимлари бўйича ўқувчи ўқувчининг хотирасини синовдан ўтказишлари учун имконият яратилди ва ўқувчилар бир-бирларига саволлар беришлари асносида ўтилган даврс-машғулотлар савиясига баҳо берилди.

Мактабда ўтказилган мазкур тадбир ўқувчилар қалбида халқимизнинг буюк тарихига ҳурмат, миллий-маънавий ҳамда тарихий қадриятларимизга ҳурмат туйғусини янада мустаҳкамлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019